Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Машинада номоз ўқиш тўғрисида

14:06 / 10 март | Хожимурод | 484

Ассалому алайкум! Мен давлат хизматида ишлайман. Ташкилотимизда хар хил миллатдаги фуқаролар мавжуд. Мен номоз вақтида номозни ишхонада ўқишнинг иложи йўқ. Шунинг учун мен машинада қиблага қараб чўккаланган холда ўқийман. Шу ишим билан хатога йўл қўймаяпманми? Агар ўз вақтида ўқимасам барчасини кечкурун ишдан сўнг қазо қилиб ўқишимга тўғри келади? Бундан ташқари кучим хам етмай қолади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қиёмда туриб ўқишга қодир бўлатуриб машинада қиёмни тарк қилиб ўқисангиз намоз адо бўлмайди. Ишхонангизга яқин жойдан бирортасини уйидан бирор хонани намоз учун ижарага олсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat