Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

канализация

00:00 / 29.01.2012 | eski savollar | 2683
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх хазратлари сизга берадиган саволимиз шундан иборат бизнинг шахар(Шахрисабз)четида шахардан чиқадиган канализация чиқиндисини тозалаш биноси бор бу бинодаги тозалаш жиҳози ишдан чиқиб қолганлиги сабабли келган чиқиндилар(асосан хожатхона ва бания ахлатлари) махсус ҳовузга йиғилади ва тозаланмасдан дарёга тушиб кетади мазкур ҳовузда балиқ пайдо бўлган (кимдир ташлагандир, қушларнинг оғзидан тушгандир ёки дарёдан тушгандир бу бизга номаълум ) шу балиқларни баъзилар емоқда бунинг ҳукми қанақа бўлади сиздан илтимос шу саволни ечиб беринг. Сизнинг "Зикр аҳлидан сўранг" ойномангизда ахлатдан озуқаланган мевалар ҳукми ҳақидаги маълумотингизни уқиб жуда хурсанд бўлганман сабаби бу каби холатлар, саволлар хозирда кўп учрайди.Мазкур саволда ҳам сизнинг ёрдамингизга мухтожмиз мусулмонлар бахтига тану-жонингиз соғ,оилангиз тинч бўлсин омин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Соғликка зарар етадими, йўқми билиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat