Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаноза намози

00:00 / 31.01.2012 | eski savollar | 448
Ассаламу алайкум Шайх ҳазратлари. Устоз менинг саволим жаноза намозини ўқишдан олдин Имом домлаларнинг айтаётган сўзлари ҳақида. Имом домлалар жаноза намозини ўқишдан олдин вафот этган инсоннинг яқинларидан бирини чақириб, "қарз олди берди қилган бўлсалар ҳат ҳужжат билан келсалар адо этасизми деб сўрайди шунда маййитнинг яқини адо этаман деб жавоб қайтаради. Сўнг имом домла одамларга қарата маййитнинг одамлар олдидиги қарзи соқит бўлди, энди фақат Аллоҳнинг олдида савол-жавоби қолди деб айтиди". Устоз бу гапни эшитган баъзи кимсалар олган қарзларни қайтармасак ҳам бўлар экан, вафот этсак яқинларимиздан бири бўйнига олса биздан соқит бўлади демоқдалар. Устоз мени фикрича бу жуда хатарлидир. Қарз олганлар қарзни қайтаришни ўрнига қайтармаслик йўлини аҳтармоқдалар. Тўрт йил один маҳалламизда 40 ларга кирган киши вафот этди. Қарзларини ўғиллари бўйнига олишди. Вақти келиб қарз берганлар қарзни талаб қилишганда ўғиллар мен сиздан қарз олганманми нега мендан сўрайсиз деган жавоб айтилган. Устоз имом домлалар айтаётган гаплари шариатга тўғри келадими, бу фатвони қайердан олмоқдалар? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминнинг руҳи то қарзини адо қилмагунча қарзига боғлиқ бўлиб туради», дедилар».Термизий, Ибн Можа, Аҳмад ривоят қилганлар.Мўмин кишининг қарзи бўлса, ўлганидан кейин унга жаннатдаги макони кўрсатилмай турар экан. Қачон қарзи узилса, ўшандан кейингина кўрсатилар экан. Бунда эса ўзига яраша қабр азоби бор. Бировнинг ҳаққи шу даражада аҳамиятли. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам қарзи борларга ўзлари жаноза ўқимаган ҳоллари бўлган.Бундан ким қабрда ноқулай ҳолга тушиб қолмай, деса, тириклигида ўзида бирор кишининг ҳаққи қолмаслиги учун ҳаракат қилиши лозим.Имом домлалар сиз айтган гапи ўзларича қилмаганлар. Мужтаҳид уламолар шундай қилишни раво кўрганлар. Аммо биров қарзини мен узаман, деса, узиши шарт. Шу билан бирга қарзни узаман деган узмагунча, маййит ушбу ҳадисда келган ҳолатда бўлади. Шунинг учун қарзни зиммасига олганлар тезроқ узишлари керак. Бўлмаса, ўзларига ҳам, ўтганларига ҳам оғир бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat