Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хошимий(саййид)лар закот олмаслиги

14:35 / 18.03.2020 | Raufjon | 2048

Ассалому алайкум! Қариндошим сўраб беринг дейишганди. Саволим закот тўғрисида. Хўжайиним ўтган йили насаблари тўралардан бўлган кишига закот беришганиди. Кейин Хошимий авлодларига закот бериш мумкин эмаслигини ўқиб, бу хақида айтдим. Хўжайиним айтдиларки, ман бу хақида ўқиб ўргандим. Бериш мумкин экан дейишди. Ўша пайтларда Хошимийлар Байтул молга тушган закотдан ўз улушларини олишган, шунинг учун бошқа закот олишмаган, хозирда улар қийналган холда, олишлари мумкин экан дейишди. Илтимос, Хошимий авлодларга нимага закот олиш мумкин эмаслигини тушунтириб берсангизлар. Закот беришда адашмаслигимиз учун. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Асл ҳукм сиз айтган гап. Баъзи уламолар эрингиз айтган гапга фатво беришган. 

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ الْحَارِثِ الْهَاشِمِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ وَسَاقَ حَدِيثِاً حَتَّى قَالَ: إِنَّ هَذِهِ الصَّدَقَاتِ إِنَّمَا هِيَ أَوْسَاخُ النَّاسِ، وَإِنَّهَا لَا تَحِلُّ لِمُحَمَّدٍ وَلَا لِآلِ مُحَمَّدٍ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالنَّسَائِيُّ  

«Абдуллоҳ ибн Ҳорис ал-Ҳошимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган узун ҳадисда, жумладан:
«Албатта, ушбу садақалар одамларнинг киридан зга нарса эмас. Албатта, улар Муҳаммадга ҳам, Муҳаммаднинг оли байтига ҳам ҳалол бўлмайди», дейилган.
Муслим ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у зоти бобаракотнинг оли байтларига садақа ва закотларнинг ҳалол бўлмаслигининг ҳикмати шу. 

عَنْ أَبِي رَافِعٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بَعَثَ رَجُلًا عَلَى الصَّدَقَةِ مِنْ بَنِي مَخْزُومٍ، فَقَالَ لِأَبِي رَافِعٍ: اصْحَبْنِي فَإِنَّكَ تُصِيبُ مِنْهَا، قَالَ: حَتَّى آتِيَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَأَسْأَلَهُ، فَأَتَاهُ فَسَأَلَهُ، فَقَالَ: مَوْلَى الْقَوْمِ مِنْ أَنْفُسِهِمْ، وَإِنَّا لَا تَحِلُّ لَنَا الصَّدَقَةُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَصَحَّحَهُ  

Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Махзумдан бир кишини закот тўплагани юбордилар. Бас, у Абу Рофеъга «Мен билан бирга юр, сенга, у(закот)дан насиба бор», деди. У «Олдин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бориб, у зотдан сўраб олай», деди ва бориб сўради. Бас, у зот:
«Бир қавмнинг мавлоси улардандир. Албатта, бизга садақа ҳалол эмас», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар ва Термизий саҳиҳ, деган.
Шарҳ: «Мавло» – озод қилинган қул. Абу Рофеъ ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлоларидан эди. Шунинг учун ҳам унга садақа ҳалол бўлмайди.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оли байтлари ким?» дейилганда Шофеъий мазҳаби «Бани Ҳошим ва Бани Мутталиблар», дейди.
Абу Ҳанифа ва Моликлар эса «Фақат Бани Ҳошимдир. Бани Ҳошим эса Алининг, Ақийлнинг, Жаъфарнинг, Аббоснинг, Ҳориснинг авлодларидир», деганлар.
Бу ҳукмда катта ҳикмат бор. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари ҳам садақа олмасликлари, оли байтларига ҳам садақа олишга рухсат бермасликлари билан нафсларини покиза тутиб, иффатли ҳолда туришда бошқаларга ўрнак бўлишни ирода қилганлар. Нима бўлганда ҳам, кишиларнинг садақасини олганлар уларнинг миннатларига ҳам қоладилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини ҳам, оли байтларини ҳам ана шундай миннатга қолишларини хоҳламаганлар.
Иккинчидан, агар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари садақа олсалар ва оли байтларига садақа олишга рухсат берсалар, турли-туман ноҳақ гумон ва гап-сўзлар келиб чиқиши мумкин эди. Баъзи бир оғзига кучи етмаган, Худодан умиди йўқлар «Пайғамбар закот ва ихтиёрий садақаларни ўзи ва оли байтининг манфаатини кўзлаб, шариатга киритган», дейишлари ҳам мумкин эди. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).
Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat