Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муаммоли холат

00:00 / 03.02.2012 | eski savollar | 708
Ассалому алайкум Шайх Хазратлари. Бизга куйидаги холат буйича маслахатингиз керак эди. Бизни бир акамиз бор. У киши бундан 2-3 ой аввал якин таниши билан иш юзасидан жанжаллашиб колади ва хаммаси шундан кейин бошланади. Акамизни айтиши буйича уша таниши уз танишларини ишга солиб тухмат килиб акамизни каматмокчи экан. Шундан бери хаммадан ва хатто куни-кушни якин кариндошлардан хам шубха килмокда. Борган сари шубха гумонлар ортиб боряпти. Акамиз туш куришини ва тушларида Аллох уни булажак хавфлардан огох килишини айтмокда (бундай тушларни бу ишлар бошланишидан олдин хам курган). Биз бу тушлар Аллохдан эмас жин ва шайтондан эканлигини (чунки тушлар шубха-гумон купайишига сабаб буляпти) ва намоз укиб ибодатда булинса бу ишлар хаммаси утиб кетишлигини, хеч ким унга тухмат килмаётганлигини айтдик. Ёши катта оила аъзолари хам тушунтиришди лекин фойдаси булмаяпти, яна кайта васваса кучайяпти. Шайх Хазратлари биз бу инсонга жин теккан деган шубхадамиз. Бизни гапимиз тугрими ва тугри булса бундай инсонни кандай тузатиш мумкин. Бир илмли инсон чилёсин килдиришни маслахат берди. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўзига тушунтиришда давом этиш керак. Ибодатли ва дуоси қабул бўлишидан умидвор кишилар сиз айтган ишни қилсалар яхши.

Топ рейтинг www.uz Openstat