Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Макрухни таърифи хакида.

00:00 / 05.02.2012 | eski savollar | 10837
Ассалому алайкум Шайх хазратлари.Макрухни таърифи хакида эски китоблар ва янги манбаъларни укиб,бир нечта нарсаларни топдим.Эски китобларда макрух бу шариатда килиш жоизлиги хакида хам ва ундан кайтарилгани хакида хам далил келган амал дейилган.Бошка эски китобда макрух бу хадислар ила кайтарилган ва салаф уламолар килишни карих курган нарса дейилган.Янги манбаъларда макрух бу оход хабарларда катъий булмаган далил ила кайтарилган нарса дейилган.Бу барча таърифлар бир-бирини тулдирувчими еки уларни орасида мос келмаган жойи хам борми?Багрикенглик ва тавозеълик билан бераетган барча жавобларингиз Охират кунида сизга яхши захира булсин,Аллохумма омийн.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Макруҳи таҳримий (ҳаром ҳисобланадиган макруҳ).Шариат (оҳод хабарларда) қатъий бўлмаган далил ила тарк қилишни жазм ила талаб қилган нарса макруҳи таҳримий бўлади. Бунга бировнинг савдоси устига савдо қилиш ёки совчилиги устига совчилик қилиш, эркакларнинг ипак ёки тилло истеъмол қилиши каби ишлар мисол бўлади.Ҳанафийларда макруҳи таҳримийни қисқа қилиб «макруҳ» деб қўйилади. Уларнинг наздида макруҳи таҳримий ҳаромга жуда яқин нарса ҳисобланади. Аммо уни инкор қилган киши кофир бўлмайди. Макруҳи танзиҳий (озодалик макруҳи).Шариат тарк қилишни жазм бўлмаган ва уқубат та¬йин қилмаган ҳолда талаб қилган нарса макруҳи танзиҳийдир. Бунга мушук ва йиртқич қушлар теккан сувдан тоҳарат қилиш, суннати муаккада ишларни тарк қилишлар мисол бўлади.Макруҳи танзиҳийни тарк қилган одам савоб олади. Уни қилган одам иқобга учрамаса ҳам, маломатга қолади.

Топ рейтинг www.uz Openstat