Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

исмда бир хил булган харфлар

00:00 / 06.02.2012 | eski savollar | 546
Ассалому алейкум, кори ака бермокчи булган савол куйидагича.Араб тили имлосида исмда бир хил булган харифларни бир биридан ажратиб турадиган бошкача исмлари хам борми?Масалан 4 хил ,, З '' харфини. Шунга ухшаш бошка харифларда хам. Бу саволни беришимдан максад, биз тил учида укиладиган ,,зол" харфини саков ,,З"деб айтамиз шу тугрими йоки бошкача айтиладими? Саволим нотугри булса узир сурайман. Аллох (ж/ж) рози булсин! Ассалому алейкум ва роматуллоху ва барокатух.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом.Араб ҳарфларининг ҳеч бирининг номи бошқасида такрорланмайди, ҳар бир ҳарфнинг ўз номи бор, худди инглиз ва рус тилларида бўлгани каби. Бизда уларни ўз номлари билан атамаслик натижасида сиз айтган тушунча келиб чиққан бўлиши мумкин. Мисол учун, сиз айтган тўртта "з"нинг ҳар бири ўзига хос номга эга: За, Зал, Зо, Зод (ёки Дод). Араб ҳарфларини ўз номлари билан юритган киши учун қўшимча исм қўйишга ҳожат бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat