Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Карантин вақтиди ишхоналарда намоз ўқиш

16:33 / 23.03.2020 | Bahtiyor Ganiev | 1843

Ассалому алайкум! Кеча мусулмонлар идораси раиси томонидан карантин вақтида намозларни масжидларда эмас, уйда ўқилиши тўғрисида фатво берилди. Хозирги кунда кўплаб намозхонлар давлат ишхоналарида ишлашади. Бу ишхоналарда намоз ўқилиши мумкин эмас, хатто бу учун хона хам ажратилмаган. Юқоридагини инобатга олган холда сиздан шу каби ишхоналарда карантин вақтида ишхоналарда намоз ўқилишига рухсат берилиши тўғрисида тавсия ва кўрсатмалар берилишини илтимос қилиб қолардим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намозга мустаҳкам бўлган кишилар Аллоҳнинг наздида қадри улуғ бўлади. 

Устозларимиздан бири : “Тоғда яшовчи бир валийнинг ҳузурларига борувчи учта шахсни мисол қилиб келтирган. Улардан бири тоғда яшаб, у ерда уни чалғитадиган ҳеч нарса йўқ. Валий ҳузурига бориш учун йўлда унга қарши чиқувчи қароқчилар йўқ, масофа қийинчилик ва машаққат туғдирмайди. Иккинчиси қишлоқда яшаб, у учун эса бола-чақа, рўзғор, деҳқончиликдан бўшаб, қишлоқдан тоққача йўл юриш машаққати, кўп бўлмасада йўлда унга қарши чиқувчи қароқчилар бор. Учинчиси шаҳарда яшайди. Унинг атрофи тўла қароқчи, валий ҳузурига етиб боргунича душманнинг ўқларига дучор бўлади. Шундай бўлса ҳам валий ҳузурига боради. Айтингчи қайси бири валий ҳузурида ҳурматга сазовордир. Ҳеч қандай машаққатсиз тоғда яшовчими? Баъзи бир тўсиқларга рўбарў келувчи қишлоқда яшовчими? Ёки шаҳардан келувчими?”. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat