Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мархумнинг карзи

00:00 / 07.02.2012 | eski savollar | 703
Мухтарам Шайх хазратлари, Сиздан мени анчадан бери кийнаб келаётган бир саволни сурамокчи эдим. Менинг отам 1999 йил бир одамдан катта микдорда карз олиб, бу пулга Козогистондан тахта олиб келишни мулжаллаганлар. Кейин, такдир такозоси билан, ишларини битириб келаётганларида йулда халокат юз бериб, халок булганлар. Жанозада карзларини ё додам ёки амаким буйинларига олишган булишлиги керак. Колдирган мол-мулкларини кариндошлар узаро булашиб-талашиб олишган. Бизга факат отам курган уйлари колган, ундан ташкари отамларнинг анчагина мулклари булган. Уша пайт у киши отамнинг олдинги ва охирги карзларини хисоблаб келиб, онамлардан сураган, онам уйдан бошка нарсалари йуклигини, агар хохласа, уша уйни олишини айтганлар, лекин у киши, йук бу уй сизники ва болаларингизники деб рози булмаган. Онам кайгулари билан оввора булиб, хеч нарсани талашиб утирмаганлар. Биз эса у пайт норасида эдик, мен 14 ёшда, укам 12 ёшда, синглим 10 ёшда булганмиз. Мана шу пайтгача тогамларнинг карамокларида яшаб келамиз. Отамнинг мулклари нима булган, карзлари туланганми ёки йукми, бу тугрисида хамма хар хил гап гапиради. Чунки отамнинг савдо килиб келган тахталарининг хаммаси келган ва уша карз берган киши бошчилигида сотилган, кейин колган ишхоналаридаги мулк хам (бу додам ва амакимларнинг гаплари.). Отамнинг квартиралари, кафелари амаким томонидан сотилган, хозирда улар бу пулларни ишлатиб булишган. Колган мулклари ишхоналари, яъни ипподром тарафдан 50 гектарча ер ва кичкина мебель ясайдиган завод, пилораммалар ва ишхона номидаги машиналар поччам томонидан узлаштирилган, чунки буларнинг хаммасини отам уларнинг номларига олган булганлар. Поччам бу нарсаларни амакимга бермасликларини, кейинчалик укам катта булганида унинг узига кайтариб беришларини айтганлар, катта жанжал булган, юзкурмас булиб кетишган. Лекин мана укам 24 ёшга кирди улардан садо чикмади. Поччамнинг юраклари касал, операция булдилар, олган нарсаларидан фойда куришдими ёки йукми Аллох билади, лекин бойиб кетишмаган. Саволим куйидагича:1. Отамнинг карзлари уша карзни буйнига олган кишининг зиммасига утиб колганми?2. Бу карзни уша киши тан олмаса нима килиш керак, яъни хат-хужжати йук деб?3. Карз берган кишининг розилигини бориб узидан сураш керакми ёки додамларнинг гапларига ишониш керакми (карз берган киши диндан бехабар, унинг устига, уша пайт бой булган хозир лавозимидан тушган одам, бу ерда унинг алдаши мумкинлигидан хавф бор) ?4. Поччамлардан уша отамнинг колган мулкларини (хозир хамма нарса яроксиз холга келган, уша пайтдаги кийматини йукотган, балки сотиб юборишган булишлиги хам мумкин) сураш керакми ёки киёматга колдирса хам буладими (агар сураса яна жанжал авж олиб, кариндошликка футур етиши мумкин, хижолат киламиз бундан), ёки рози булиши тугрирокми?5. Карз берган кишининг олдига борса, ва у киши карзи яна бор деса, унда нима килиш керак?Куп савол берганим учун Сиздан узр сурайман, лекин бу нарса менинг ва укамнинг кунгил хотиржамлигимиз учун жуда зарур. Шунча мол-мулк колдирган отамларнинг азоб тортиб ётишлари мумкинлигини уйлаш жуда огир. Биздай бир илмсизларнинг огирини енгил килаётганингиз учун Сизга катта рахмат, Аллох :жж сизни уз панохида асрасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шариат бўйича укангизнинг ҳаққи. Аммо почча ноҳақлик қилмоқда. Қолгани ўзларингизга боғлиқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat