Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Агар эр талок куйганини эслолмаса

00:00 / 07.02.2012 | eski savollar | 994
Мухтарам Шайх хазратлари, менинг эрим янги келинлигимда менга агар кучага чиксанг талоксан деган. Чунки у кишининг уша пайтдаги эмоционал холатлари жуда ёмон, муросага умуман боришларининг иложи йук эди, сал нарсага жанжал кутарардилар ва узларини боса олмасдилар. Мен хам ёш эдим, индамай юрардиму, лекин ушанда нимагадир кайсарлигим тутиб, кетларидан чикиб кетганман кучага. Ушанда манимча, бир талок тушган. Кейин уйда гап айланганига жанжал булди, бир кариндошимиз туфайли, шунда, уша кариндошинга телефон килсанг талоксан дедилар, мен телефон килмадимку, лекин уларга ушанда талок тушган дедим, чунки яна бир марта айтсалар никох бузилишини билсинлар, булар булмасга талок деб ташавурмасдан, сал узларини босишларини хохладим. Хозир, Аллохга шукрлар булсин, анча яхшилар, асаблари анча тинч. Энди, умуман хеч бирини тан олмаяптилар, мен умуман талок куймаганман димокдалар. Савол бермокчилигимдан максад, хавотирим шундаки, хозир умуман талок куймаганман деб уйлаб, эртага яна жахллари чикганида талоксан диворсала нима киламан? Чунки, доим розимасман диганлари диган. Аллох гувох , кулимдан келганини киламан, барибир менам иссик жонман, хар бир нарсани чегараси булади. Савол:1. Бир талокдан кейин никох укиттириш шартми, агар шарт буса, укиттирмаганимиз нима булади?2. Агар эрим тан олмасалар талок булганини, нима килишим керак?Жавобларингиз учун рахмат. Сиздан илтимос, менга сабр тилаб дуо килинг. Аллох :жж сизни уз панохида асрасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бир талоқ икки хил бўлади. Ражъий бўлса, никоҳ ўқитиш шарт эмас. Боин бўлса, никоҳ ўқитиш шарт.- Талоқ таълийқ қилинган шарт вужудга келгани ёки келмагани ҳақида эр ва хотин ихтилоф қилиб қолдилар. Хотин ўша шарт вужудга келди демоқда, эр инкор қилмоқда. Шу пайт эр қасам ичса, қози унинг гапини қабул қилади. Чунки, бундай ҳолатларда инкор қилувчининг гапи қасам ила қабул қилинади. Аммо, аёл ўз гапининг ҳақ эканига ҳужжат-далил келтирса, унинг гапи қабул бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat