Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Беверли компанияси

12:24 / 24 март | Bek | 170

Ассалому алайкум! Хурматли устозлар дин йу́лида килаётган хизматларингиз учун Аллох сизлардан рози бу́лсин. хозир берадиган саволим У́збекистондаги 40 мингдан зиёд мусулмонлар учун мухим. Мен бир компания билан танишдим. Унинг Номи Беверли. Бу компания 3 йилдан бери ишлаб келмокда. Унинг фаолияти хакида малумот берсам. Бу компаниянинг махсулотлари Япониядан келтирилади ЖМП стандартга ега.Яни Япониянинг Шеседо Карпаратсияси билан 49 йил шартнома тузган. Бу компания тармокли маркетинг оркали емас доимий истемолчилар тизими оркали фаолият курсатади.Лекин мен хам компания хам махсулот сотмайди хар бир инсон 1 та паспортга 1 та махсулотни интернет магазин оркали буйуртма беради ва ту́ґридан ту́ґри Япониядан махсулот келади ва уни олади. Беверли еса истемолчиларга махсулотни устама ку́ймаган холда завод нархида етказиб бериш, компания хамкорлари еса компания ва махсулот хакида малумот бериш билан шуґулланади. Яни компаниядан махсулотини 400$ га оламан ва унга хамкор бу́ламан, хохловчилар махсулотни олиб бизнес килмаса бу́лади. Махсулот 6 ойга му́лжалланган . 6 ойдан су́нг кайта харид килишим керак. 6 ойгача бу паспортга махсулот тугаса хам кайта харид килиш мумкин емас. Махсулотдан олган натижамни 2 та якин инсонларимга тавсия киламан.Улар келиб махсулотни харид килгандан су́нг хар бир киши олган махсулот пулидан 42$ чикариб уни 6 ойга бу́либ хар ой 7$ дан даромад беради. Улар харид килиб бизнес киламан деса хамкор бу́лади ва мен уларга 3 кундан 10 кунгача компания, махсулот, бизнес ту́ґрисида дарс у́таман.Кейинчалик хам уларни ишини доимо назорат киламан, тренинг у́таман, савол жавоблар киламан. Улар хам махсулотни олиб у́зларини 2 та якинларига тавсия килади ва улар хам харид килиб бизнес киламан деса хамкор бу́лади. У инсонларга уларга тавсия килган инсонлар ( яни мен оркали келган 2 та инсон ) компания, махсулот, бизнес ту́ґрисида дарс у́тишади. Кейинчалик хам уларни доимий назорат килишади,савол жавоб килишади . Мен еса уларни барчасини йиґиб тренинг у́таман, ишларини назорат киламан, улар олиб келган инсонларга дарс у́таётганларини текшириб, назорат киламан. Мен оркали харид килганлар (улар оркали харид килганлардан хам) 6 ой мобайнида яни махсулот тугагунча 7$ дан компаниядан даромад олиб тураман. 6 ойдан кейин барчамиз кайта харид киламиз ва даромад яна давом етаверади. Мен оркали ва мени истемолчиларим оркали келган истемолчилар сони 2048 тага етганда хар бир истемолчидан 7$ дан даромад берганда( хар бир истемолчидан 42$ ажратиб 6 ойга бу́либ 7$ дан беради яни кейинги харидгача) умумий 14336$ даромад беради. Кейинги ойда истемолчиларнинг 2 тадан якинлари келганда истемолчилар сони 4096 тага етади ва компания менга умумий 28672$ даромад бериши керак бу́лади лекин уни бермайди. Агар берса бу пирамида бу́либ колади пирамида оркали фаолият ку́рсатиш еса 2016 йилда чиккан конунга ку́ра такикланади.Бу ерда мах оут ( яни максимал бериладиган даромад) мавжуд. Яни 15000$ . Енди бундан кейин истемолчилар сони канча бу́лса хам компания менга 15000$ даромад беради. Тармокли маркетинг оркали махсулот сотиш мумкин емаслиги ту́ґрисида 2012 йилда конун чиккан шунинг учун компания тармокли маркетинг оркали хам махсулот сотмайди. Бу оддийгина интернет магазин ва доимий истемолчилар тизими. Шунгача ва бундан кейин хам мен истемолчиларимни назорат килиб тураман, уларни йигиб тренинглар у́таман. Аммо мендан кейин келган истемолчи харакатига караб мендан олдин бу даромадларни олиши мумкин Саволларим куйидагича: 1. Бу компанияда фаолият ку́рсатишим жоизми. 2. Мен оркали келган ва мени истемолчиларим оркали келган истемолчиларга дарс у́тсам ( компания, махсулот, бизнес ту́грисида) ёки тренинглар берсам пулимни халоллаб олган бу́ламанми. 3. Факат мен оркали келган истемолчиларга дарс у́тиб, уларни истемолчиларини хафтанинг бирор кунида йигиб тренинг берсам, уларни хар куни назорат килсам пулимни халоллаб олган бу́ламанми. 4. Агар шундай фаолият ку́рсатишим жоиз бу́лсаю мен шундай килсам барча истемолчиларимга шундай ишлашни катъий у́ргатсам аммо кайсидур истемолчим билиб туриб шундай килмаса уни гунохига шерик бу́либ колмайманми. 5. Факат у́зим олиб келган истемолчилар хисобидан берадиган даромадни олсам бу́ладими 6. Кандай килиб халол йу́л билан фаолият ку́рсатсам бу́лади алайкум! 7. Истемолчиларим сони 16 тага етганда мен компания махсулотларини текин истемолчисига айланар еканман. Кариндошларим махсулотга мухтож( чунки натижаларни ку́рдим 220 хилдан ортик касалликда фойда берибди, мени якинларим хам шу касалликлардан анча йилдан бери азият чекишади) факат якинларимни йигиб 16 тага етганда ишламасдан махсулотни текинга олиб йурсам бу́ладими( агар ишлашим жоиз бу́лмаса)


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бутун дунё уламолари бу каби тармоқли маркетинг усулида фаолият юритувчи компанияларнинг ишини ножоиз деб фатво берганлар. Албатта ҳар бир даврда уммат уламоларига қарши чиқиб фатво берувчилар топилади. Биз у каби фирмаларнинг давоси қанчалик фойдали, мақсади нима жуда яхши биламиз. Барчаси халқнинг кўзини ўйиб олишдан бошқа нарса эмас. Унга тарғиб қилувчиларнинг мақсади ҳам осон пул топишдан бошқа нарса эмас. Фойдани деб беморларни шилманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat