Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ризқ ҳақида менинг ақидам

00:00 / 24.11.2007 | eski savollar | 879
Ассалому алайкум Ҳазрат. Мен Аллоҳ таоло инсонларга ризқни оз кўп миқдорда бўлишини белгилаётганда. уларга ризқни бунга кўпгина бунга ўзгина деб бермаган, балки уларга ўша ризқни ўз ёки кўп бўлиши учун, мия фаолиятида ўша ризқни топишга моиллик берган деган ақидадаман. Чунки атрофимга назар солсам, баъзи инсонларни фикрлаши туфайли давлат ишларига, савдо сотиққа мойиллиги нархларни яхши эслаб қолиши сармояни яхши бошқариши, хуллас сиёсат ва тижоратда қанча кенг фикрни Аллоҳ берган бўлса у туфайли уни ризқи кўп бўлади. Кузатувлардан шунга иқрор бўлдимки, бу ҳислатлар тажриба ортиришдан эмас, балки туғма табиат сабабли экан. Баъзи инсонлар ана шундай нарсаларда тор фикрлайдилар ёки умуман тушунмайдилар, жумладан мен ҳам. Натижада қўл меҳнатини қилиб юраверадилар, ризқлари ҳам оз бўлади. Аллоҳ истаган вақтида инсонга ризқни зиёда қилиб қўяди деган ақидани, унга фикр бериб қўяди деб ўйлаяпман. Демак Аллоҳдан ризқ ўрнига зеҳн ва истеъдод сўрашим керак экан. Тўғри истеъдод ҳам зеҳнҳам ризқ, лекин мен айтганларимда фақат моддий ризқни назарда тутдим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ақийда масаласи ҳар кимнинг фикрига ҳавола қилинган нарса эмас. Ақийда нималигини билмай туриб, бу нозик масалада, менинг фикрим бундай дейишни нима деб баҳолаш мумкин? Сиз бу ишдан тезда четланинг. Ақийда масаласини ақийда китобларида қандай бўлса, ўшандай қабул қилинг. Сизнинг ёзганларингиз ризқ тўғрисидаги эмас, молу дунёнинг кўпайтириш ҳақида алаҳлаш, холос. Айни шу нарса ризқ тўғрисида ўқиган нарсани тушунишингизга халақит берган. Ана ўша ерда чумоли ва қушнинг ризқи ҳақида ҳам гап кетганди. Уни ўқиган одам сиз айтган гапларни айтишига ишониб бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat