Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳ борлиқни 6 кунда яратганлиги

18:02 / 24.03.2020 | =•= | 2225

Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло борлиқни 6 кунда яратганлигига иймон келтирамиз алҳамдулиллаҳ. Бир куни укам мендан борликни Аллоҳ 6 кунда тинмай яратганми аммо Аллоҳ харакат қилиши шартемаску У бўл деса хамма нарса бўладику деган савол бериб қолди. Мени бу саволга жавоб беришга илмим етмади. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Укангиз тўғри айтибди. Биринчи кун “Бўл” деди, махлуқотларнинг бир бўлаги яралди. Бошқа кунлари ҳам шундай. Бу дегани бир кун тинмай меҳнат қилиб яратди дегани эмас. “كُن(БЎЛ)” деса бир лаҳзада ҳаммаси яралар эди, бунга шак-шубҳа йўқ. Аллоҳ 6 кунга бўлиб яратишида жуда кўп ҳикматлар бор. Бири дунё ўз ўзидан яралиб қолмаганлигига ишорадир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat