Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота онам хакида

00:00 / 12.02.2012 | eski savollar | 1038
Ассалому алайкум!Шайх хазратлари вазият куйидагича: Аллохга бехисоб шукур кунглимдагидек аёл насиб этди. Аёлим резус фактори: "манфий" (отрицательни) 2-кон группаси, меники эса положительный (мусбат) 2. Уйланганимга 5 ой булди, аёлим 6 хафталик хомиладор булганида, хомила тушиб колди, хомила тушиб колгандан сунг онам аёлимдан резус фактор ва кон группасини сураган эканлар, аёлим айтган. Сунг онам мени ёнимга келиб "санлани курган никохларинг мумкин булмаган никох, бу вазиятда келинни онаси манга келинни кони отрицательный лиги хакида бир огиз туйдан олдин айтиши керак эди, отрицательный конлик кизлар факатгина отрицательный йигитларга тегиши керак деяптилар, 3тадан ортик фарзанд куриш мумкинамас санлага, биттаси тушиб колди энди 2та имконинг колди, бунинг охири вой булади хали" деяптилар. Шайх хазратлари медицина ходимлари (окушер, гинекологлар) эса умуман бу вазиятни айтиб берсам бехосдан кулиб юборишяпти. Вахима киладиган хеч нарса йук дейишяпти. Шайх хазратлари ота-онам интернетдан хар хил маълумотлар топиб бошимни котириб ташашяпти. Зурга чидаяапман "-сиззи ёки уша интернетдаги гаплар эмас, худони айтгани булади!!!" деб жавоб бердим. Шайх хазратлари илтимос юкоридаги вазиятга узингизни шахсий фикларингизни берсангиз.Аллох рози булсин, аллох илохим икки дунё саодатини берсин... Жавобингизни кутамиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Табиблар бўлаверади деса етарли. Бошқаларнинг гапига қулоқ солманг.

Топ рейтинг www.uz Openstat