Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тухумга араб харфларини ёзиш

21:12 / 31.03.2020 | Feruz Daminov | 1586

Ассалому алайкум! Бази бир одамлар иши юришмай, бошига бирон мусибат етса дархол фолбин, оя опаларни ва кўпчилик мулла акаларни хузурига югуришади. Улар сувга яна бир нарсаларга ва 3 дона тухумга очириқ қилиб беришади. Мени қизиқтирган жойи гелвий ручка билан тухумни устига базилари пўсти олинган тухумни ўзига ёзиб беришади ва шуни еб пўстлоғини оқар сувга ташлаворасиз хаммаси яхши бўпкетади дейишади. Ручкани пастасидаги ранг Кимёвий модда эмасми буни еган одамни соғлигига зарар етмайдими? Бу саволни беришдан мақсадим кеча Шайх хазратларини (фолбинлик, жин чикариш ва ноаньавий даволаш каби ишларнинг хақиқати) номли китобини ўқиб чиқдим. Китобдан чиқарган хулосамдан сўнг негадир шу савол хаёлимга келди. Минг афсуслар бўлсинки ахли аёлимни онаси хам шу иш билан шуғулланади. Лекин бунга мени тоқатим йўқ. шу сабабли борди-келди қимайман, фақат бу эмас бошқа сабаблари хам бор. Лекин аёлим бориб хабар олиб туради. Бунга қаршилик қилмайман нима бўганда хам онаси бўлади. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Инсон шунчалар ҳам тубан ҳолатга тушадими? Ислом бу даражада пастлашишга рухсат бермайди. Иллат динимизни яхши билмасликда. Инсон ҳам бир автомобилга ўхшайди. Унинг бошқарув рули фикрдир. Рулни хайдовчи бошқарса инсон ўз фикрларини Аллоҳга ҳавола қилиш керак. Шунда барча нарсага қулликдан озод бўлади. гуноҳларнинг асл ўзаги ҳам инсон ўз рулини Аллоҳдан бошқанинг қўлига тутқазиб қўйиш билан бўлади. маслалан ким бировдан таъма қилса ёки қўрқса ўша таъма қилган ва қўрққан кишисининг қўлига рулини топширган бўлади. Худди шунингдек бемор инсон ҳам рулини касалликка топширса, дардни айтганини қилиб унга ялиниб юраверади. Агар рулини Аллоҳга топшириб бировдан таъма қилганини Аллоҳдан таъма қилса, қўрққан нарсасини Аллоҳдан даф қилишини сўраса, касаллигига шифо бериши Аллоҳдан сўраса, Аллоҳ буларнинг барчасига кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat