Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо кайфияти ҳақида ҳадис...

00:00 / 15.02.2012 | eski savollar | 735
Устозларимдан эшитишимга кўра дуо пайтида Аллоҳдан бир нарса сўралганда қўллар кўтарилиб кафтларнинг ички қисми осмон томонга қараши керак. Лекин Аллоҳдан паноҳ сўраганда эса кафтларнинг ички қисми тескари, яъни пастга қараб туриши керак экан. Бу амал суннатдир дейишди. Сабаби бир неча ҳадисларда ривоят қилинган экан. Адашмасам Аҳмад Ибн Ҳанбалнинг Муснадида, Нуриддин Ал-Ҳайсамийнинг Мажмаъу-з Завоидида, Имоми Рудонийнинг Жамъул Фавоидида ва Имоми Суютийнинг Фатҳул Кабийрида келган эмиш. Шаҳсан ўзим бу ҳадиснинг арабча матнини кўрмадим, лекин устозларим ҳақни айтганларига гумоним йўқ. Лекин қалбим татмин топиши ва атрофимдаги мусулмон биродарларнинг гумонини кетказиш учун сиздан сўрашга мажбур бўляпман. Сиздан илтимос, агар мумкин бўлса, 1-мана шу ҳадиснинг манбаъини аниқлаб берсангиз 2-арабча матнини берсангиз 3-мана шу ҳадис ҳақидаги ўз мулоҳазаларингизни билдирсангиз. Ҳозирдан Раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аввало бошқа одамлардан эшитган гапларингизнинг далилини уларнинг ўзларидан сўранг. Ҳозирги ишингиз беодобликдир. - Қолаверса мен сизга истаган матнингизни топиб берадиган излаш манбаси ҳам эмасман.- Учинчидан устозларингизнинг айтганига гумонингиз йўқ бўлса, мендан фикр сўраб нима қиласиз?- Инсон ким билан муомала қилаётганига, нимани талаб қилаётганига бир назар солиб, кейин амалга ошириши керак! 1. Бу маънодаги ҳадис “Субулус Салом” деган китобда, имом Муслимнинг саҳиҳларида бор.2. وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ { أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ اسْتَسْقَى فَأَشَارَ بِظَهْرِ كَفِّهِ إلَى السَّمَاءِ } أَخْرَجَهُ مُسْلِمٌ ) فِيهِ دَلَالَةٌ أَنَّهُ إذَا أُرِيدَ بِالدُّعَاءِ رَفْعُ الْبَلَاءِ فَإِنَّهُ يَرْفَعُ يَدَيْهِ وَيَجْعَلُ ظَهْرَ كَفَّيْهِ إلَى السَّمَاءِ ، وَإِذَا دَعَا بِسُؤَالِ شَيْءٍ وَتَحْصِيلِهِ جَعَلَ بَطْنَ كَفَّيْهِ إلَى السَّمَاءِ ، وَقَدْ وَرَدَ صَرِيحًا فِي حَدِيثِ خَلَّادِ بْنِ السَّائِبِ عَنْ أَبِيهِ { أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إذَا سَأَلَ جَعَلَ بَطْنَ كَفَّيْهِ إلَى السَّمَاءِ ، وَإِذَا اسْتَعَاذَ جَعَلَ ظَهْرَهُمَا إلَيْهَا3. Икки ривоят орасида арабча тушунтириш жумласи ҳам бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat