Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мотуридий ва Ашъарий ақидаси

00:00 / 28.11.2007 | eski savollar | 6082
Ассалому алайкум, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратлари!Мотуридий ва Ашъарий ақидаларининг фарқи нимада? Ва нега уларда фарқ бор? Агар уларда фарқ бўлмаса, нега Аҳли сунна вал жамоа ақидаси деб аталмайди? Ақидада ҳам фарқ бўладими?!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

АШЪАРИЙ ВА МОТУРИДИЙЛАР ОРАСИДАГИ ФАРҚЛАРАҳли Сунна ва жамоа мазҳабининг икки катта имомларининг ақийдаларини солиштириб кўрган шайх Муҳаммад Абдуҳу икки томон ўттизга яқин масалада хилоф қилганларини, аммо аксари уламолар бу хилофлар фақат лафзда экани, жавҳар эса тамоман бир-бирига ўхшаш эканини таъкидлашларини қайд қилган.Баъзи муҳаққиқ уламолар ал-Мотуридий билан ал-Ашъарийнинг ораларида асосан учта масалада хилоф борлигини айтадилар. Биринчиси ал-Ашъарий ҳолни нафий қилади ва шунинг учун унинг фикрича сифати зоидалар йўқ ҳисобланади. Ал-Мотуридий эса уларни собит дейди.Имом Абу Мансур ал-Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи, таквийн сифати бор, у ҳар бир махулққа шомил сифатдир, дейди. Ал-Ашъарий бу номдаги сифат йўқлигини айтади.Бу масалани чуқур ўрганган мутахассислардан Аҳмад Амийн ўзининг «Зуҳрул Ислом» номли китобининг 4 – жузида «Мотуридий ва Ашъарий фарқли қараган масалалар ҳақида алоҳида китоблар ҳам битилган. Баъзилар уларни қирқта масалага етказган», деган. Шу билан бирга бошқа олимлар каби Аҳмад Амийн ҳам мазкур масалалардаги фарқланишни хилоф деб бўлмаслигини таъкидлаб «Менимча, уларнинг орасидаги хилоф лафзий бўлган, холос», дейди.Мотуридий ва Ашъарийлар фарқли қарашган масалаларни бу шаклда бўлишига икки имомнинг ўзлари эргашган фиқҳий мазҳаблари таъсирида бўлганлиги очиқ – ойдин кўриниб туради. Имом Мотуридий ҳанафий ва имом Ашъарий шофеъий бўлганлари учун баъзи масалаларда ўз мазҳаблари тушунчаларидан келиб чиқиб фикр юритган бўлишлари табиий. Мисол келтирайлик.Иймоннинг зиёда ёки ноқис бўлиши. Ашъарийлар иймон зиёда ва ноқис бўлади, дейдилар. Мотуридийлар иймон зиёда ва ноқис бўлмайди, дейдилар.Бу тортишувларга уларнинг иймонни турлича тариф қилганлари сабаб бўлган. Иймон тасдиқ, иқрор ва амалдан иборат деганлар иймон зиёда ва ноқис бўлади, деган. Иймон тасдиқ ва иқрордир деганлар, иймон зиёда ёки ноқис бўлмайди, лекин амал зиёда ва ноқис бўлади, деган.Умар Насафий раҳматуллоҳи алайҳи бу маънони қуйидагича ифода этган:«Иймон Аллоҳ таолодан келган нарсани тасдиқлаб, унга иқрор бўлишдир. Аммо амаллар ўзлари зиёда бўлади. Иймон зиёда ҳам, ноқис ҳам бўлмайди».Икки тараф қуйидаги оятларни ўз тарифларига биноан тафсир қилиб, бирлари зоҳирий маънони олса, иккинчилари амалга таъвил қилади. 1. «Вақтики, уларга У зотнинг оятлари тиловат қилинса, иймонларини зиёда қилур», (Анфол: 2). 2. «Аллоҳ ҳидоятга юрганларнинг ҳидоятини зиёда қилур», (Марям: 76). 3. «Иймон келтирганлар иймони зиёда бўлур», (Муддассир: 31). 4. «Иймонларига иймон зиёда бўлиши учун», (Фатҳ: 4). 5. «Бас иймонларини зиёда қилди. Улар, Аллоҳ бизга кифоя қилур. У қандоқ ҳам яхши вакил, дедилар», (Оли Имрон: 173). 6. «Вақтики, бир сура нозил қилинса, улардан баъзилари: «Бу сизлардан қай бирингизнинг иймонини зиёда қилди?» дерлар. Бас у иймон келтирганларнинг иймонини зиёда қилди», (Тавба: 124). Қазо ва қадарнинг таърифи.Ашъарийлар қазо ва қадарни қуйидагича таърифлайдилар:«Қазо – Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсаларнинг келажакда қандоқ бўлишини азалдан билишидир».«Қадар – ўша нарсаларнинг Аллоҳнинг азалий илмига мувофиқ равишда вужудга келишидир». Мотуридийлар қазо ва қадар лафзларини ўрнини алмаштирадилар.Бу каби турлиликни ақийдавий турлилик дейилмайди. Буни ақийдани тушунтиришдаги турли услуб дейилади. Сиз билиб билмай, у бўладими, бу бўладими деяверманг.

Топ рейтинг www.uz Openstat