Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

1хбет судхўрлик дастури

16:35 / 03.04.2020 | Muhammadsodg‘ | 2625

Ассалому алайкум! Танишим 1хбет дастури орқали пул топади. Бунга интернет тармоқлари орқали пул солади ва пулни чиқариб олади. Кўчага зарурат бўлмаса чиқмаслик кераклиги учун пули тугаганда эса мен картамда пул ўткизиб бердим базида. Мен картадан қанча пул ўткизсам менга шунча нақ беради. Менга нақ кераклиги учун шу ишим ҳалолми? Топган пулини гуноҳга сарфласа шерик бўлиб қолмиманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ آكِلَ الرِّبَا وَمُؤْكِلَهُ وَكَاتِبَهُ وَشَاهِدَيْهِ وَقَالَ: هُمْ سَوَاءٌ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ   

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рибохўрни, унинг едирувчисини, котибини ҳамда икки шоҳидини лаънатладилар ва «Улар (гуноҳда) баробардирлар», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

عن أبي هريرة رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرِّبَا سَبْعُونَ حَوْبًا، أَيْسَرُهَا نِكَاحُ الرَّجُلِ أُمَّهُ، وَأَرْبَى الرِّبَا : اسْتِطَالَةُ الرَّجُلِ فِي عِرْضِ أَخِيهِ.  ورواه الإمام أحمد في المسند  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Рибо етмиш жуздир, уни(гуноҳи)нг энг енгили киши онаси билан яқинлик қилиш билан баробардир. Рибонинг энг каттаси киши ўз биродарининг обрўсини тўкишдир”.
Имом Аҳмад “Муснад”ларида ривоят қилганлар. 

عن عبد الله بن حنظلة غسيل الملائكة قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: درهم ربا يأكله الرجل وهو يعلم أشد من ست وثلاثين زنية. رواه أحمد، والطبراني في الكبير 

Абдуллоҳ ибн Ҳанзала(фаришталар ғусл қилдирган зот) розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Киши билиб туриб рибодан бир дирҳам ейиши 36 бор зино қилишдан қаттиқдир” дедилар.
Имом Аҳамад ва Табаронийлар ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat