Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сағанага дафн

16:26 / 03.04.2020 | Шавкат Шокиров | 1360

Ассалому алайкум! Майитни сағанага кўмишнинг ҳукми қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллома ибн Обидин роҳматуллоҳи алайҳ «Дуррул-Мухтор»га ёзган ҳошиясида шундай дейди:
«Агар маййитни ернинг остига дафн қилиш мумкин бўлса, ер остига дафн қилиш фарз эканига ижмо қилингандир. Бундан келиб чиқадики, ер остига дафн қилиш имконияти бўла туриб, маййитни ер устига қўйиб, устидан сағана қилиш билан фарз адо бўлмайди». 

وهو فرض كفاية إن أمكن إجماعا ومفاده أنه لا يجزي دفنه على وجه الأرض ببناء عليه 

«Имкон бўлса, маййитни ер остига дафн қилиш ижмоан фарз ҳисобланади. Бундан ер остига дафн қилиш имконияти бўла туриб, маййитни ер устига қўйиб, устидан сағана қилиш билан фарз адо бўлмаслиги келиб чиқади» («Раддул Мухтор»). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat