Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Операциядан кейин намоз

16:15 / 05.04.2020 | Ummu Fotimaa | 1418

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим яқинда бел "грижа"си билан операция бўлиб чиқдилар. Кўп юриш, узоқ вақт туриш, ўтириш ва эгилиш мумкин эмас. Яъни анча қийинчилик туғдиради. Шунда намозларини қандай адо қиладилар? Қиёмда узоқ вақт туролмайдилар, рукуни ҳам тўлиқ эгилиб бажаролмайдилар, сажда ҳам шундай. Бу ҳолатда ёнбошлаб қиблага юзланиб, руку ва саждаларда бир оз эгилиб кўзлари билан имо ишора қилиб ўқиётган эдилар. Энди бўлса тўғри қиляпманми йўқми шунга иккиланиб қолдилар? Ёки қиёмда тик туриб сўнг руку, қаъда ва саждаларда номига стулга ўтириб ўқиган маъқулми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жонини қийнамасдан қанчалик даражада адо қила олса ўшанчалик ҳаракат қилиб ўқисин. Кўз билан имо ишора қилиш йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat