Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

тушуемовчилик

00:00 / 21.02.2012 | eski savollar | 1564
Хазрат, мен сизни китоб ва дискларизни олиб укиман, колаверса шу сайтдаги савол жавоблар натижасида куп нарсалар хакида билиб борвоман, натижада куп нарсалар тугрисида фикирларим хам узгариб борвоти. Энди муаммога келсак, мени онамла мени уларга нисбатан бемехир булиб бораетганимда айиблаб ,"сен узгариб колгансан мен билан гаплашишни истамисан, гапирсам гапим екмиди, мен билан тортишишни ектирасан" деб мендан хафа буляптилар. Улар кисман хакла . Лекин , улар билан гаплашсам гаплари аксар холларда гийбат еки булмасам узларининг бахтсизликларида атрофдагиарни айблаш шунга ухшаш нарсалардан иборат буляпти. уларга бир икки бу фикирлари нотугри диб тушунтирмокчи булудим, мени бемехирликда айиблаяптила. Мен холардимки онам ешлари улгайган сари донолашиб борсала, шунда менга хам улар билан сухбатлашиш анча кизик буларди. Хазрат мени онамлардан совушимни кандай бахолаш мумкин? айиб кимда? (Факат илтимос сизда мен хакимда" бу киз онсидан хабар олмас экан" фикир тугулмасин. мен онам билан бир куннинг узида 2-3 марталб телфонлашаман, онам хафа булмасинла диб.) Хазрат сиздан минг бора узир сурийман, сизни хар дойим шахсий муаммолариз билан безовта килаетганим учун. Сизга рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Онангизга яхши муомала қилишда давом этаверинг. У киши сиз ўқиган нарсаларни ўқимаган, сиз эшитган нарсаларни эшитмаган. Натижада сиз руҳий – маънавий илгарилаб, у киши ортда қолиб кетган. Агар у киши ҳам динни ўрганганларида яхши бўлар эди. Қариндошлардан онангизга гапи ўтадиган шахс у кишига насиҳат қилсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat