Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжидларда ҳамоз ўқиётган одамнинг олдидан ўтиш

00:00 / 22.02.2012 | eski savollar | 2471
Ҳурматли устоз мен бир масжидда намоз о'қиётган инсонни олдидан бир одам 4 соф олдин о'тди мен у инсонни о'тишидан олдин "кечирасиз бу ерда бир одам намоз о'қияпти" десам у менга масжид ичида овозини ко'тарган ҳолда танбеҳ овози билан "нима қилипи о'қиса мен ёнидан о'таётганим ё'қку олдинги саф қаторини чизиқлари мени ундан то'сади" деди кейин мен тинчлантириш учун "узр кечирасиз узр узр" дедим мен бир устозимдан со'раганимда инсон о'қиётган намозида ко'зи саждагоҳда бо'лади шу инсон сезмайдиган масофада бо'лса о'тса бо'лади деган эди 7-8 метр атрофида. устоз бу ерда мен қилган иш ното'г'рими ? балки у инсонни масжиддан чиққандан кейин айтишим керакмиди?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Менимча тўрт саф ҳам 7-8 метр бўлса керак. яъни, сиз айтганча. Аммо имкон бўлса, иложи борича намозхоннинг олдидан ўтмаслик керак. Сиз у кишидан хафа бўлманг. Ўша гапини оҳиста айтса ҳам бўлар эди.

Топ рейтинг www.uz Openstat