Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Витр намози ҳақидаги бир ҳадис бўйича савол

00:00 / 23.02.2012 | eski savollar | 610
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!САВОЛ: Яқинда бир фатвода келтирилган ривоятни ўқиб қолдим: "...Аммо 3 ракъатли витрни шом намозига ўхшатиб, 2 ташаҳҳуд билан ўқишингиз суннатга хилоф, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай қилишдан қайтарганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Витрни шомга ўхшатиб 3 ракъат ўқиманглар, 5 ракъат 7 ракъат қилиб ўқинглар". (Фатҳул Борий 4/301 га қаралсин)..."Лекин, бошқа ривоятда "Кундузнинг витри шом намозидир", дейилган. Ҳанафий мазҳабида витр намози худди шом намозига ўхшатиб адо қилинади, яъни икки ракъатдан кейин ўтириб, салом бермай, учинчи ракъатга турилади. Юқоридаги ҳадисда эса уни "шомга ўхшатиб, 3 ракъат ўқиманглар...", дейилмоқда. Ҳанафий уламоларнинг бу борадаги далиллари қандай? Юқоридаги ҳадисни қандай тушунмоқлигимиз керак?Аллоҳ саломат қилсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Абдулазиз ибн Журайж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Оишадан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима ила Витр ўқишларини сўрадик. У киши:«Биринчи ракъатда «Саббиҳисма Роббика»ни, иккинчи ракъатда «Қул йаайюҳал каафируун»ни, учинчи ракъатда «Қул қуваллоҳу аҳад» ва «Муъаввазатайни»ни ўқир эдилар», – деди». «Сунан» эгалари ривоят қилишган.Бошқа ривоятларда учинчи ракъатда фақат «Қул қуваллоҳу аҳад»нигина ўқишлари айтилган.Ушбу ҳадисдан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўпинча уч ракъат Витр ўқиганлари очиқ-ойдин билинмоқда.Юқоридаги ҳадисни ҳанафий мазҳаби уламолари амал учун қабул қилмаганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat