Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Россияда намоз ўқишим

17:45 / 13.04.2020 | Akmalxon | 2733

Ассалому алайкум! Мен оиламга ёрдам бериш учун ҳар йили бахорда руссияга келиб кузда кетаман. Ишлайман Аллоҳ берган ризқни териб кетаман. Мусофирчилик пайтида ҳам намозни канда қилмай ўқийман Аллоҳ қодир қилганча. Беш маҳал намозни фарзларини суннатларини ўқийман. Имконим бор фарз ва суннатни ўқишга. Мусофирда юрган одам мусофир намозини ўқиши шартми? Шароитим бўлса бўлмаса фақат фарз ўқиладими? Бир одамдан эшиттим шароит боўлса бўлмаса сунат ўқилмайди фақат фарз ўқилади дияпти.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нотўғри айтибди. Сиз у ерда энг ками 15 кеча кундуздан кўп туришни ният қилишингиз билан мусофирлик ҳукмидан чиқасиз. Халқимизда “ Уйдан чиқиб кетса бўлди, мусофир” деган нотўғри фикр бор. Бу нотўғри, бирор жойда 15 кеча кундуздан кам бўлган вақтда туришни ният қилса мусофир. Ўшанча ёки ундан кўп муддат туришни ният қилса шаръан мусофирликдан чиқади ва намозларини тўлиқ ўқиши шарт бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat