Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис ҳақида

00:00 / 01.03.2012 | eski savollar | 1880
Ассаламу алайкум Ҳазрат! Сизга бир ҳадис юзасидан саволим бор эди. Аввал берилган бо'лса вақтингизни олганим учун минг бор УЗР! "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам" китобида Термизий ривоят қилган бир (адашмасам 83-рақамли) ҳадис бор. О'ша ҳадисни қисқача бо'лса ҳам шарҳ қилиб берсангиз. Анас ибн Моликдан: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа бирор шахс уларга маҳбуб эмасди. Ва улар у зотни ко'рсалар о'рниларидан турмасдилар. Чунки у зот буни ёқтирмасликларини билишарди".Биздаги тушунмовчилик шундан иборат: кишилар меҳмондорчликда о'тирганида ёки якка ҳолларда ҳам (одатда меҳмондорчиликда, чунки якка ҳолатда киши о'з-о'зидан о'рнидан туради) ота-онадан бошқа катта ёшли инсонлар ёнимизга келса, о'рнимиздан туриб қарши олишимиз керакми ёки турмасак ҳам бо'лаверадими? Турмасак бу ҳадисга амал қилган бо'ламизми? Ё ҳадисни ното'г'ри тушунганмизми? Агар ното'г'ри тушунган бо'лсак, ёрдам беринг. Китобда ҳадисларни шарҳи бо'лмагани боис, тушунмовчиликка аниқлик киритмоқчи эдим. АЛЛОҲ умрингизни узоқ қилиб, халқимиз, мусулмонлар учун қилаётган хизматларингизни жуда ко'п ажрлар билан мукофотласин ва рози бо'лсин!Ҳазрат дуо қилиб қо'йинг!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бошқа ҳадисларда туриш ҳақида кўрсатма келган. Бир нарсанинг ҳукми бир ҳадисдан чиқмайди. Бошқа ҳадислардаги билан солиштириб кўриб кейин, хулоса қилинади. Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бир одамлар Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу¬нинг ҳукмига тушдилар. Бас, у зот унга одам юбордилар. У масжидга яқинлашиб келганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Энг яхшиларингизга (ёки саййидларингизга) ўрнингиздан туринг!» дедилар ва сўнгра:«Эй Саъд, анавилар сенинг ҳукмингга тушдилар», дедилар.«Мен уларнинг жангчилари қатл қилиниши ва зурриётлари асир қилинишига ҳукм қиламан!» деди у.«Батаҳқиқ, Аллоҳнинг ҳукми ила (ёки подшоҳнинг ҳукми) ила ҳукм қилдинг!» дедилар у зот».Учовлари ривоят қилишган.Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чодирларига яқинлашганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга: «Улуғларингизни туриб кутиб олинглар», дедилар. Мусулмонлар ўринларидан туриб, Саъд розияллоҳу анҳуни уловдан туширдилар.Бунга ўхшаш ривоятлар кўп. Шунинг учун улуғ зотлар келганда ўриндан туришнинг ҳечқиси йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat