Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иш хақимни бермаса ўғирласам бўладими

15:42 / 18.04.2020 | Фаридун | 2496

Ассалому алайкум! Бир жойда ишласам иш хаққими бермаса шу иш хаққими бермаган инсон молидан ўғрилик йўли билан иш хаққимидан оз миқдорда олсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Биз сизни ҳақиқатда ҳақдор ёки ҳақдор эмаслигингизни билмаймиз. Сизга олинг ҳам олманг ҳам деёлмаймиз. Жуда кўп ҳолатларда инсонлар ўзича ўзларини ҳақдор деб биладилар. Аслини суриштирсак эса ҳеч қандай ҳақдор бўлмай чиқаяпти. Сизни биз ундайсиз деб айтолмаймиз, аммо уйланиб туриб ҳам ота-онасига “туғдирганингдан кейин боқасанда” дейдиган йигитларни кўраяпмиз. Қоида: Кимдир келишувга биноан бирор кишининг ишини қилса хизмат қилдирган табиати бузуқлиги туфайли ишчининг ҳақини бермаса ишчи ҳар қандай йўл билан ўз ҳақичасини олишга ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat