Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кайнота ва кайнона хакида.

00:00 / 06.12.2007 | eski savollar | 1448
Ассалому алайкум шайх хазратлари.Саволим галати туюлиши мумкиндир. Кеча йигитлар билан гаплашиб туриб, гап кайнота ва кайнона тугрисига келиб, бир дустимиз кайнотасини ада кайнонасини онажон деб чакиришини айтди. Аммо бошка дустими йук кайнота ва канонангизни ундай чакирманг, чунки ислом динида сани тугмаган инсонни, она ёки ота деб чакириб булмайди деди. Манга бу гапи галати туюлди. Шунинг учун сизга мурожат килишни ният килдим. Агар ундай булса йигит узининг ота онасини уз аёлига адажон ва онажон деб чакиришга ундайдику? Кейин агар бола етим булсада лекин уни бошка бир оила бокиб олган булса, нахотки уларни ота она дейишига улар хакдор булмаса? Илтимос бу масалага ойдинлик киритсангиз. Олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қайинотани ота, қайинонани она деса бўлади. Фақат мени туққан ота ва онам деган маънода бўлмаса бўлди. Бу гапни айтиб бўлмайди деган оғайнингиз шу маънони тушуна олмай сизларни ҳам, ўзини ҳам қийнабди.

Топ рейтинг www.uz Openstat