Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Салбчилар хақида

00:00 / 02.03.2012 | eski savollar | 1043
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ Зотга дуруду саловотлар бўлсин! Фазийлатли Шайх жаноблари, Ассалому Алайкум! Бугун 1-март куни Россиянинг ОРТ телеканали орқали европа салбчиларининг юришлари ҳақида фильм намойиш этилди. Ушбу фильм ғарб киночилари томонидан суратга олинган бўлсада, кўпгина тарихий хақиқатларга ўзгартириш киритилмаган холга суратга олинганлиги билан ажралиб турарди. Филмда христианларни Қуддусни босиб олишлари, мусулмонларни, жумладан қария ва ёш болаларни шавқатсизларча қиличдан ўтгазганликлари ҳам акс эттирилган. Фильм воқеалари ривожида буюк лашкарбоши Салоҳиддин Айюбий Қуддусини қайтариб олишлари ҳам акс эттирилган бўлиб, ушбу сахналар ҳам тарихий фактлар бузилмаган холда суратга олинган. Мана шу сахналарнинг бирида салбчилар саркардаси Султон Салохиддинга Қуддусни топширар экан: "Европаликлар Қуддусни босиб олишда мусилмонларни қиличдан ўтказишган эди. Энди сен ҳам бизни, ёшу қарини қиличдан ўтказарсан" деганида, Султон Салохиддин: "Биз мусилмонлар ёш бола ва қарияларни ўлдирмаймиз. Хаммангиз озодсиз шахардан чиқиб кетинглар", деган сўзлари ҳам акс эттирилган эди. Айни лавхаларни кўрар эканман, ўзимни йиғидан тўхтата олмас эдим. Диққатга сазовор нарса шуки ушбу фильм Мусилмонларни қотилликда, босқинчиликда айблашни ўзига одат қилган ғарб давлати киночилари томонидан суратга олинган эди. Айни кунларда бизни киночилар томонидан суратга олинаётган фильмларга назар соладиган бўлсак, хаммаси бўлмаса ҳам аксарияти турли туман "севдим, ўлдим, қолдим" каби фильмлар эканига гувох бўлмамиз. Булар эса, халқимизга фойда ўрнига зиён бўлиши, ўсиб келаётган ёш авлодда уят, шарм, хаё ва ибо каби фазилатлар ўрнига уятсизлик ва хаёсизлик иллатларини шакиллантириши турган гап. Қани энди шулар ўрнига азиз ватондошларимиз, уламо ва имомларимизнинг хаёт йўллари ва тарихий хужжатлар асосида исботланган бошқа холатлани акс эттирувчи фильмлар суратга олинса, барча учун фойдали бўлса керак деб ўйлайман... Сизга хурмат ва эхтиром или, Абу Абдурахмон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ташаккур. Фикрингиз жуда ҳам тўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat