Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вафот этган кишининг пулидан закот бериш

00:00 / 04.03.2012 | eski savollar | 375
Ассаламу алайкум Шайх ҳазратлари! Дадажоним тушимга кириб ҳадеб “Гули китоб, китобларимга қара” деб, китоб жавонларига қараб тиқилиб турибдилар экан. Шу вафотларидан 5 кундан кейин меросларини шариат бўйича тақсимлашди. Ўшани эртаси куни шу тушни кўрдим. Балки бу тасодифдир ёки ишорами билмадим, бир ҳафтадан кейин қайнакам келиб китобларини сўрадилар ҳожибобо ўқиб тургандилар шуни берсангиз деб, ўша китобни қидириб дадамни китобларини титиб ташладим, кейин тахлаётиб 3500 ақш долларида пул топиб олдим, балки дадам қабрларида ўша пулдан сўралгандир. Аллоҳ билгувчи! Аллоҳ меҳрибон! Саволим бу пул ҳақида дадам ҳаётликларида ҳеч кимга айтмаганлар, биз, акаларим қаричилик сабаб бу пул дадамни эсларидан чикиб кетган деб тахмин қилдик, тахминан 2007 йилдан бери у китобни орасида турган, шу пулга закот бериладими? Агар берилса қанча бўлади? Аллоҳ сизга сабр берсин! Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Қимматли вақтизни олганим учун узр сўрайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Меросхўрларга тақсимлангандан кейин нисобга етадиган бўлса, берилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat