Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шомга иқтидо қилса, аммо имом асрни ўқиётган бўлса...

00:00 / 26.01.2007 | eski savollar | 3582

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳ. Ҳурматли шайх ҳазратлари.
Биринчи савол:
1. Чет элда, кутубхонада эдим. Бир биродар у ерда илмий иш билан шуғулланар эдилар ва намоз вақти келганида олдимга кирсанг, бирга намоз ўқиймиз, ишлаш жойимда бир хонача бор деган эдилар. Алҳамдулиллаҳ. Шом намози вақтига жуда оз қолган пайт эди. Кирди ҳам дейлик, хонага кирсам биродар намоз ўқиб турганини кўрдим. Шом намози нияти билан иқтидо қилдим. Биродар овоз чиқармай намоз ўқиб турганлари учун , учинчи ракатда бўлсалар керак деб тушундим бошида. Лекин ундай ҳол бўлмади, кейин шундоқ хонани орқасида ўтирганлар эшитмасин деб овоз чиқармай ўқияптиларми деб тушундим, ёки балки ўзлари бошқа давлатдан бўлганлари учун, билмасмикинлар буни деб ҳам ажабландим. Учинчи ракатни тамомлаш учун ўтиргандан кейин, бирданига имом тўртинчи ракатга туриб кетдилар. Шу пайт у имом Шом намозини эмас, Аср намозини ўқиганлари ойдинлашди. Шу пайтда нима қилинади? Намоз тугатилгандан кейин сўрадим, ҳақиқатдан ҳам Аср намозини ўқиган эканлар.
1. Тўртинчи ракатга бирга туриладими, ҳудди асрни ўқигандек?
2. Намозни учинчи ракатдан кейин имомга иқтидо қилмай тамомлайдими?
3. намозни бошидан ўқиладими, чунки имомни нияти асрга эди, менинг ниятим шомга эди? Иккинчи савол:
Масжидда намоз одатда ўқиладиган вақт ўтди, биродарлар имом ҳазратлари билан намоз ўқиб тугатишган. Кечикиб келинди, намоз ўқиб бўлганини сўраб билдик дейлик. Масжидга кирганда бир биродар намоз ўқиб турганликларни билдик (мисол). Олдиларига бориб иқтидо қилинадими ёки алоҳида ўзимиз намоз ўқиганимиз афзалми? (фарз намози ҳақида савол) Аниқлик: бир ўзим бўлган ҳолда ҳам ва бир неча биродарлар билан ҳам кечикиб келган ҳолимизда ҳам қандай иш тутишимизни айтсангиз илтимос.
Саволларни аниқ тушунтира олмаган бўлсам, узр сўрайман. Катта раҳмат. 


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Биринчи ҳолатда намозни бошқатдан ўқийсиз. Чунки бир намозни ўқиётган одамга бошқа намоз нияти ила иқтидо қилиб бўлмайди.
Иккинчи савол бўйича, имоми бор масжиддаги жамоатга кеч келган одамлар яна жамоат бўлишлари ҳанафий, моликий ва шофеъий мазҳаблари бўйича макруҳ ҳисобланади. Агар масжид йўл бўйида бўлса, иккинчи ва бошқа жамоатлар ҳам жоиз. Ҳанбалий мазҳаби бўйича ҳамма масжидларда жамоатни такрор бўлиши жоиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat