Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Беҳуда вақт ўтказиш

11:35 / 17.04.2020 | Holid | 1206

Ассалому алайкум! Бир одам намозларини вақтида ўқийди, лекин ундан ташқари вақтда фақат интернетда ўтиради. Сўралса ножоиз бўлмаган ҳажвия, янгиликлар кабиларни ўқияпман деб жавоб беради. Ҳолбуки куни шу билан ўтади 2 йилдан буён. Иш топиш, рўзғор тебратиш кабиларни ҳаёлига келтирмайди. 3 та фарзанди бор. Ношаръий бўлмаган нарсаларни деб вақт ўтказса бўлаверадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу умрни беҳудага сарфлаш бўлади. 

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ : النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ 

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар.
Сунани Доримий. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat