Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабр хақида

20:21 / 27.04.2020 | Mohinur Lola | 1413

Ассалому алайкум! Вақти келиб хаммамиз хам ўтамиз дунёдан. Агар тақдир тақозоси билан бошқа давлатни (россия) фуқоролигини олиб, куни келиб шу ерда вафот этсам. Фарзандларим жигарларим ўзбекистанга бўлса, қабрни зиёрат қиладигон инсон бўлмаса бу инсон охирати учун мухимми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Муҳим эмас. Чунки ер остида географиянинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. У жой жаннат боғчаларидан бир боғча, ёки дўзах чуқурларидан бир чуқур бўлади. Асосийси ортда қолганлар ҳаққига дуо қилишлари. Уйда кўпчилик зиёрат ёки ўзлари ўйлаб олган баъзи бир ишларни деб ўликни жаноза ўқилмайдиган даражага олиб келиб қўйишмоқда. Ёки роса сарсон-саргардон қилишмоқда ва бу борада очиқчасига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ўликни тезроқ дафн қилинглар” деган ҳадисларига зид иш тутишмоқда. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat