Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

телфондаги Куръони Карим

00:00 / 12.03.2012 | eski savollar | 1190
Ассалому алайкум мухтарам Шайх Хазратлари. Сизга бир савол билан мурожат килмокчи эдим.Хазрат мен олдин бу мавзудаги саволларни кидириб курдим, бир саволда, " компиютерда арабча харифлар билан езилга Куръони Каримни тахоратсиз укиса буладими? " дейилган саволга сиз "булади" дегансиз, мен мобел телфонимга Куръони Каримни арбча китоб шаклини юклаб олган эдим. Мазкур юкоридаги жавобингизни укиганимдан кегин мен хам телфонимдаги интернетдан юклаб олганим Куръони Каримни тахоратсиз укисам булар экан деган тушунчага келдим. Аммо бир илмли акамиз сиздан яна бир сураб куришимни маслахат бердилар, айтдиларки компиютердаги Куръони Каримни хон устида турган холатида укилади яни ушлаб укилмайди лекигин телфондагисини эса кулда ушлабтуриб укилади, шунда хам тахоратсиз укиса буладими? Шуни сураб куринг дедила. Устоз мазкур телфонимдаги Курони Каримни тахоратсиз ушлаб укисам буладими? Устоз жавобингиз учун олдиндан катта рахмат.Аллох (ж/ж) илмингизни ва умрингизни зиеда килсин.Аллох сиздан рози булсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мусҳафни – Қуръони Карим китобини таҳоратсиз ушлаб бўлмайди. Сиз ўзингиз телефон демоқдасиз. Телефон мусҳаф эмас. Доимо таҳоратда юрсангиз, Қуръони Карим ва унга боғлиқ барча нарсаларни таҳорат билан ушласангиз жуда ҳам яхши. Аммо фиқҳий ҳукм ўзининг қоидалари ила баён қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat