Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жой намоз!

00:00 / 13.12.2007 | eski savollar | 959
Ассалому алайкум! Мен хоззир Москва шахрида ризкимни теряпман. Келганимга 2 ой тулди! Мен турган квартирада мен билан бирга Тожикистонлик биродарларимиз хам туришади! Уларнинг ичида бир илимли окамиз хам борлар, лекин жой намоз масаласида мен бошкача укиганман. Шуни уларга тушинтира олмадим . Баъзида одам купайганда жойнамозни энига соламиз! Биринчи сафар улар пешона тегадиган жойга солишди мен уларга оёгимиз ости жой намоз эканлигини айтдим, лекин улар куплик килишди! Мен оёгим тагига курткамни бош тарафини куйиб оламан! Шом намозини хам узун суралар билан укиймиз. Яна бир масалада , бомдод намозини суннатидан кегин шерикларни кутаетиб дунё мавзусида бошка бир одам савол берди унга жавоб бердим. Фарзни укиб булганимиздан кегин у киши бизга тушунтирган булиб суннатдан кегин мусофирга йул курсатишдан бошка хар бир огиз гап харом деб фатво бервордилар! Илтимос бизга ойдинлик берсангиз нусха чикарсам хаммамиз укисак!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Покиза ерга жойнамоз солмай намоз ўқиса жуда яхши бўлади. Шунинг учун жойнамоз ҳақида тортишиш ортиқча нарса бўлади. Муҳими, намоз ўқиладиган макон пок бўлсин.Бомдод намози суннатдан кейин гапламаган маъқул. Аммо гаплашган фалон бўлади дея тортишиш яхши эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat