Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эски йиллардаги дискларни йиғиш

00:00 / 15.03.2012 | eski savollar | 1569
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ. Аллоҳ таолога Ўз жалолига лоиқ хамду санолар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ Зотга дуруду саловотлар бўлсин! Хурматли Абу Муслим, Ассалому Алайкум! Анчадан бери қани энди, Шайх жанобларини хурсанд қиладиган бир нарса топилиб қолса-ю шуни қилиб У зотни хурсанд қилсам, деб юрардим. Савол жавоб сахифасининг 15.03.2012 йилги "савдо ва тижорат" бўлимида бир нарса уқиб қолдим. Унда муазмунан шундай гаплар бор эди: "Мухтарам Шайх жаноблари, Сизнинг бундан тахминан 10-15 йил аввалги маъруза ва даъватларингиз ёзилган 10 тача аудио кассеталарни диск кўринишига келтиргандик. Хозир шу дискларардан ўзимиз фойдаланмоқдамиз. Улардан бошка кариндошларга хам бермоқчи эдик, албатта бунда сотиш ниятимиз йуқ. Шу ишни килсак бўладими...?" Шайх Муҳаммад Содиқ хазратларининг жавоблари: "-Агар имкон бўлса, бизга ҳам бир нусха беринглар. Шу муносабат билан айтамизки, кимда бизнинг овоз ва сувратли ёзувларимиз бўлса, бир нусха берсалар жуда ҳам хурсанд бўламиз. Чунки, кўпчилик ўз маросимларида ва бошқа муносабатларда ёзиб олган бўладилар". Хурматли Абу Муслим ака! Мени таклифим қуйидагича: Шайх жанобларининг турли муносабатлар билан аввалги йиллардаги маъруза ва аудио касеталардаги сухбатларини жамлаш борасида форумга ва шу ерга ҳам эълонлар берсак. Одамларда бунақа диск ва касеталар анчагина бўлса керак. Шуларни йиғиб, жамлаб, тартибга солиб диск шаклига келтириб Жанобимизга хадя этсак, У зотни хурсад қилсак, жуда яхши иш бўларди. Шу каби бир ишни қилиб У зотни хурсанд қилиш орзуим эди, афсус хозир бу ерда эмасман. Хурмат билан Абу Абдурахмон!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

ва алайкум ассалом... яхши ва ўринли таклифлар... биз ҳар йили танлов эълон қилганимизда алоҳида сиз таклиф қилган масалаларни ҳам эълон қилиб турамиз... адашмасам уч-тўрт йилдан бери... аммо буларга ижобат қилганлар оз... Мазкур таклифлардан кўзланган мақсадларни амалга ошириш учун яхши механизм ишлаб чиқиш керак... ва шу механизм асосида таклифларни амалга оширса бўлади... Демак сиздан ўша механизм формуласини кутиб қоламиз...ва ассалому алайкум...

Топ рейтинг www.uz Openstat