Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хар-хил тадбирларга бормаслик

00:00 / 17.03.2012 | eski savollar | 2040
Ассалому алайкум шайх жаноблари бизларга бераётган илмингизни ажри савобини Олох таоло охиратда юксак мукофтолар билан тақдирласин. Жаноб мени саволим шуки Бугунги кунда хеч бир ўтиришни ароқсиз тасавур қилиб бўлмай қолди. Қариндошларимиз ёки жуфтимни қариндошлари бирор бир базм қилса ароқ қўйилишини билсам бормайдиган бўлдим ва бугунги кунга келиб бирон-бир қариндошимиз ва келинни қариндоши мени чақирмайдиган бўлишди. Ҳозирги кунда ҳеч бир қариндошлар қиладиган байрамларга ўтиришларга бормийман. Лекин алоқамиз яхши. Хуллас улар мени унитишган деса ҳам бўлади. Сабаби бир неча марта йиғинларда ичкилик бўлаётганда туриб чиқиб кетганимдан сўнг улар сен ичмаябсанку ҳеч бўлмасам одамга қўшил, уриштирмасанг ҳам деса ҳам бормайман. Шунинг учун улар ҳам чақиришмайди. Фақат ишга бораман, ишдан тўғри уйга келаман қариндош уруғлар билан телефон орқали гаплашаман, ҳар замона кўргани борди келди бор. Аммо барча қариндошлар йиғилганда тўйларга, наҳорги ошга бориб, кечки базмларга бормайман. Шу ишим тўғрими силаи раҳимни бузган бўлмайманми.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ишингиз тўғри. Ўзингизга ўхшаган ибодатли ва ароқ ичмайдиган кишилардан биродарларни кўпайтиринг.

Топ рейтинг www.uz Openstat