Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайт қилса рўза нима бўлади

11:46 / 02.05.2020 | Muxlisa | 3211

Ассалому алайкум! Мен кеча сахарли қилмасдан сув билан оғзимни ёпгандим афсуски ифторликкача роса мазам бўлмай қолди. Ҳаттоки қайт қилдим, бир эмас 3 маротаба. Бувим сув ич очилиб бўлди рўза дедлар. Мен гуноҳ қилдимми, жуда қўрқаяпман намозларимни қолдирмай ўқийман талаба қизман. Энди нима қилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қайъ қилиш билан рўза очилмайди. Қўлини тиқиб зўрлаб қайд қилса кейин очилади. Ростдан мазангиз бўлмай қолган бўлса рўзани очиш билан гуноҳкор бўлмайсиз. Аллоҳ таоло инсонни тоқатидан ташқари ишга буюрмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat