Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кимларни мўмин ва кимларни мусулмон деб а

00:00 / 21.03.2012 | eski savollar | 656
Ассалому Алайкум Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бир савол билан мурожаат килишга рухсат берсангиз. Кимларни мўмин ва кимларни мусулмон деб атаса булади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Афтидан динимизга оид китобларни ўқимайсиз, шекилли. Бўлмаса, аллақачон баёни бўлган нарсани сўраб, менинг вақтимни олмаган бўлар эдингиз. Иймон билан Ислом орасидаги фарқУламоларимиз Ислом билан Иймон орасидаги алоқа, «қайси бири умумий», деганга ўхшаш саволлар ҳақида узундан-узоқ баҳс қилганлар. Бу мавзу бўйича алоҳида китоб ёзганлари ҳам бор. Лекин гапнинг хулосаси шулки, Ислом ва Иймон тушунчалари умумий тарзда бир-бирига қовушиб кетган, бири иккинчисини ифода этаверадиган тушунчалардир. Аммо, иккисини алоҳида олиб қарайдиган бўлсак, Иймон ишониш-эътиқод–назарий масалаларга, Ислом эса, бўйсуниш–амалий масалаларга хосдир.1. Ислом асослари–шаҳодат, намоз, закот, рўза ва ҳаждан иборатдир. 2. Иймоннинг асослари–Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, яхшию ёмон қадар Аллоҳдан эканлигига ишониш, тасдиқлашдан иборатдир.Улуғ ақоид илми олими Умар Насафий ўзининг китобида:«Иймон ва Ислом бирдир. Қачонки, бандада тасдиқ ва иқрор мавжуд бўлса, мен ҳақиқатда мўминман, демоғи тўғри бўлади», деган.Мана шу маъно мотуридийлар жумҳури ва муҳаққиқ ашъарийларнинг гапидир. Баъзи бир гуруҳлар, иймон билан исломнинг орасида фарқ бор, дейдилар.Аммо диққат билан қарайдиган бўлсак, ҳар икки гапнинг ҳам ўз ўрни бор.Иймон билан ислом иккиси бир нарса деганлар луғавий эмас шаръий маънони эътиборга олганлар. Чунки, шаръан, мўмин бўлмаган мусулмон ёки мусулмон бўлмаган мўмин йўқ. Яъни, қиёмат куни Аллоҳ таолонинг ҳузуридан нажот топиш учун инсон мўмин-мусулмон бўлиши керак. Бири билан сифатланиб, иккинчиси билан сифатланмаса бўлмайди.Иймон билан исломнинг орасида фарқ бор, деганлар фақат луғавий маънони эътиборга олганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat