Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис шархи

00:00 / 18.12.2007 | eski savollar | 3502
Ассалому алайкум Мухаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари. Ҳайит байрами муборак бўлсин."Ал-жомиъ ас-саҳиҳ"нинг (Тошкент 1997й) 3-жилди 16-сахифасида шундай ҳадис бор: "Пайғамбаримизнинг жуфти ҳалоллари - Оиша онамиздан ривоят қилурларки, Бадр иштирокчиси бўлмиш Абу Ҳузайфа Солим деган йигитни асраб олиб, унга жиянлари Ҳинд бинти Валид ибн Утбани никоҳлаб бердилар. Солим ансорийлардан бўлган бир аёлнинг қули бўлган эрди. Шунингдек, Жаноб Расулуллоҳ ҳам Зайдни асраб олган эрдилар. Жоҳилият даврида асранди бола асраб олган кишининг ўғли деб ҳисобланар ва асраб олган киши ўлса, унга меросхур ҳам бўларди. Қачонки, Аллоҳ таоло "Асрандиларни ўз оталари номи билан атанглар!" деган оятни тушургандан кейин, Абу Ҳузайфанинг хотини Жаноб Расулуллоҳнинг ҳузурларига келди ва: "Эй Аллоҳнинг Расули! Эрим Абу Ҳузайфа мени асранди ўғлим Солимдан рашк қиляпти", -деди. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Ундай бўлса, Солимни эмизгил!"- дедилар. Хотин: "Солимнинг соқоли чикиб ётибди-ку!"- деб эътироз билдирди. Жаноб Расулуллоҳ: "Уни эмизгил, маҳрам бўлиб қолгайсан, эринг ҳам рашк қилмагай!" -дедилар. Шундан сўнг, Абу Ҳузайфанинг чеҳраси ёришди."Мазкур ҳадисни шархлаб берсангиз."Эмизиш" деганда аёл кўкрагини суришни узи кифоями ёки сурганида оғзига сут келса кифоями ёхуд сутдан қониб эмиш шартми? Ҳали туғмаган, лекин биринчи марта ҳомиладор бўлган аёлни "эмиш"(кўкрагидан суриш)нинг ҳукми қандай бўлади? Чунки яна бир ҳадис бор: "Масруқ разияллоху анху ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Оишанинг ҳужрасига кириб келганларида унинг ҳузурида бир киши ўлтирган эрди. Шунда ул зотнинг юзлари ўзгаргандек бўлди, гуёки уни ёктирмагандек болдилар. Оиша буни сезиб: "Бу менинг (эмишган) укам!"- деди. Жаноб Расулуллоҳ: "Укаларимдан бири деб ҳисобладингми? Эмишганлик очликдан сут эмадиган гудаклик чоғидадур!"-дедилар."

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Йўллаган саволингиз учун ташаккур. Жуда муҳим масалани кўтарибсиз. Сизнинг саволингиздан бир неча фойдалар топишимиз мумкин.1. Оддий одамлар оят ёки ҳадисни ўқиб ўзича ҳукм чиқаришга ҳаракат қилиши хатарли экани. Агар сиз ушбу ўқиган ҳадисингизни одамлар ичида гапира бошлаганингизда кўп ва катта ихтилофлар чиқиши мумкин эди. Иккинчидан, билиб билмай оммага ҳар хил таржималарни тақдим қилиш ҳам фойдали эмаслигини. Ушбу сиз ўқиб мулоҳаза қилган китоб таржимасидан жууда кўп ихтилофлар ва тушунмовчиликлар чиққанини уламоларимиз қайта-қайта таъкидлашмоқда. Бундай маълумотларни кишиларнинг савиясига қараб, ийзоҳ ва шарҳлар ила чиқарилиши керак эди.Сиз ўқиган ҳадисни «Абу Ҳузайфанинг мавлоси Солимнинг ҳадиси» дейилади. Бундаги ҳукм фақат ўша кишининг ўзига хос.Асл ҳукм эса қуйидаги мақолада акс эттирилган.ЭМИЗИШЛИК ҲАҚИДАГИ ФАСЛБегона аёлни эмиш туфайли ҳалол ҳаромга боғлиқ ўта аҳамиятли ҳукмлар келиб чиқади.Одатда эмизишлик масаласи асосан ҳадис ва фиқҳ китобларимизда доимо никоҳга қўшиб зикр қилинади. Эмизишлик фақат икки ярим йил ичида бир сўришлик билан собит бўлади.Бу муддатни Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Ва унинг ҳомиласи ва кўкракдан ажратиши ўттиз ойдир», деган оят билан белгилаб қўйган. Бу Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ижтиҳодлари.Аммо имом Абу Юсуф ва Муҳаммадлар икки йил деганлар. Уларнинг далили «Волидалар болаларини икки тўлиқ йил эмизурлар. Ким эмизишни батамом қилишни хоҳласа», деган оятдир.Худди шу маъно Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча ҳадиси шарифларида ҳам таъкидланган. Демак, бола икки ёшидан кейин эмса, шаръий эмизиш собит бўлмайди.Демак, бола икки ёшидан кейин эмса, шаръий эмизиш собит бўлмайди. Ушбу маънони яхши тушуниб олмоқ керак. Оддий кишилар ичида бу борада тушунмовчилик бор. Сути йўқ кампир кўкрак солиб қўйса ҳам, эмизиш собит бўлди, деб юришади. Каттароқ ёшдаги болалар кўкракни оғзига олиб қўйса ҳам, эмизиш собит бўлиб қолди, деб юришади.Баъзи саводли кишиларнинг хато қилишларига эса, Бухорий ва Муслимларнинг «Саҳиҳ»ларида келган бир ривоят сабаб бўлган бўлиши мумкин. Унда айтилишича Абу Ҳузайфа розияллоҳу анҳунинг хотинлари Саҳла бинти Суҳайл розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, эй Аллоҳнинг Расули, Абу Ҳузайфанинг мавлоси Салим уйимизда юриб эркакликка етди, эркаклар биладиган нарсани билди, деди. Шунда У зот: «Уни эмизгин, унга ҳаром бўлиб қоласан»-дедилар.Билмаган кишилар бу ривоятни шарҳсиз, устидан ўқиб қачон бўлса ҳам, ким бўлса ҳам, қандоқ қилиб бўлса ҳам бир аёлни эмса унга маҳрам бўлиб қолар экан, деб тушунади. Энг қизиғи Исломий ҳукм бундоқ эмаслигини қайта-қайта баён қилувчи оятлар ва кўплаб ҳадислар туриб битта шу ривоятни нотўғри тушунишга эргашадилар.Авволо, Саҳла розияллоҳу анҳонинг Солим билан бўлиб ўтган қиссалари шаръий эмизишликнинг муддати бола икки ёшга киргунча муддат ичида бўлиши ҳақидаги ҳукм жорий қилинишидан олдин бўлиб ўтган. Иккинчидан, бу иш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларига биноан Саҳла ва Солим розияллоҳу анҳумоларга хос бўлган. Учинчидан, Саҳла розияллоҳу анҳо сутларини соғиб берганлар, Солим ичган. Чунки, балоғатга етган одам бегона аёлнинг кўкрагини оғзига олиши мутлақо мумкин эмас. Ушбу масаладаги тушунмовчилик беҳуда гап ва муаммолар келтириб чиқармаслиги керак.Шунингдек, эмувчи учун эмизувчининг оналиги ва унинг сутига сабаб бўлган эрининг оталиги собит бўлади. Бас икковлари ўз қавмлари билан унга худди насабдаги каби ҳаром бўладилар. Эмгандан тарқалганлар ва эмганнинг эр ва хотини ҳам икковларига ҳаром бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу борада: «Насаб жиҳатидан (никоҳи) ҳаром бўлганлар эмиш жиҳатидан ҳам ҳаром бўладилар», деганлар. Яъни, насаб жиҳатидан қайси тоифадаги аёлларнинг никоҳи ҳаром бўлса, эмиш туфайли ҳам ўша тоифаларнинг никоҳи ҳаром бўлади.Эмиш собит бўлганда эмизган аёл боланинг онасига, эри эса, отасига, болалари ака-укаси ва опа-сингилларига айланадилар. Шунингдек, бошқа қариндошлар ҳам эмган болага хеш бўладилар.Шу эътибордан қуйидагилар ҳаром бўлади:1. Эмизган она. Бунга момолар ҳам киради.2. Эмикдош қиз.Бир одамнинг хотини бегона қизни эмизса, ўша қиз эмизган аёлнинг эрига ҳам қиз бўлади.Бунга эмиш туфайли бўлган қизнинг қизи ҳам, ўғилнинг қизлари ҳам киради. Яъни, кишига унинг эмикдош қиз набиралари никоҳи ҳам ҳаромдир.3. Эмикдош опа-сингиллар.4. Эмикдош аммалар.5. Эмикдош холалар.6. Эмикдош ака-укаларнинг қизлари.7. Эмикдош опа-сингилларнинг қизлари.8. Эмикдошлик қайноналар.Бунда хотинининг эмизган онаси ва момоси кўзда тутилган. 9. Эмикдошлик бўйича ўгай она ва момолари.Бошқача қилиб айтганда бир кишига уни эмизган аёлнинг эрининг бошқа хотинлари ва уларнинг оналари ҳам ҳаром бўлади.10. Эмикдошлик фарзандларнинг хотинлари.11. Хотинининг эмизган қизи.Худди насабдаги каби биродарининг синглиси унга ҳалол бўлади.Насабда бир кишининг ота бир ака ёки укаси бўлса-ю, ўша биродарининг она бир ота бошқа синглиси бўлса, мазкур кишига мазкура сингил ҳалол бўлади.Худди шунингдек, бировнинг эмикдош укаси ёки акаси бўлса-ю, унинг эмикдош бўлмаган, насабдан бўлган синглиси бўлса, мазкур кишига ҳалол бўлади.Игна ёрдамида юборилган сут, эркакнинг сути ва таомга аралаштирилган сут ила ҳаромлик собит бўлмайди. Таомдан бошқага аралаштирилганда ғолиб тараф эътиборга олинади.Мисол учун, бир аёлнинг сутини сувга, дорига, қўйнинг ёки бошқа бир аёлнинг сутига аралаштириб берилганда ғолиб тараф эътиборга олинади. Мазкура аёлнинг сути кўп бўлса, ўша аралаш нарсани эмган ёки ичган бола унинг эмузукли боласига айланади, бўлмаса йўқ.Бурундан кирган, бикрнинг ва ўлик аёлнинг сути ила ҳаромлик собит бўлади.Бир аёл ўзининг гўдак кундошини эмизса, иккиси ҳам унинг эрига ҳаром бўладилар.Бу фаразан олинган масала бўлиб, гўдак аёлни эмгандан кейин улар она бола бўлиб қолиб иккиси ҳам аёлнинг эрига никоҳи ҳаром ҳолга келишлари айтилмоқда.Каттасига, агар унинг билан жинсий яқинлик бўлмаган бўлса, маҳр берилмайди. Эмганга маҳрнинг ярими берилади.Яъни, катта хотин билиб туриб ўзининг эмузукдаги кундошини ёмонликни ирода қилиб эмизиб қўйган бўлса, кичкина хотинга маҳрнинг ярими берилади. Агар эмизган фасодни ирода қилган бўлса, уни эмизгандан тўлатиб олади.Эмизиш арабчада «разоъ» дейилади. У луғатда аёл кишининг кўкрагини, сигир, қўй каби ҳайвонларнинг елинини оғизга олиб сўришга айтилади.Шаръий истилоҳда эса: «Икки ёшга тўлмаган боланинг қорнига аёл кишининг сутини етиб боришидир».Ушбу қоидага хилоф бўлган нарса шаръий эмизиш ҳисобланмайди ва у туфайли ҳеч қандай шаръий ҳукм ҳам собит бўлмайди.Никоҳни ҳаром қилувчи даражада эмизиш собит бўлиши учун бир неча шартлар бўлиши керак. У шартларнинг баъзилари эмизувчига, баъзилари эмувчига ва яна баъзилари сутга боғлиқдир:1. Эмизувчига боғлиқ шартлар иккитадир:Биринчиси–эмизувчи аёл киши бўлиши шарт. Бошқани ким ва нима эмизса ҳам, никоҳни ҳаром қилувчи шаръий эмизиш собит бўлмайди. Мисол учун, бир гўдак ўғил бола ва бир гўдак қиз бола битта қўйни ёки эчкини эмсалар, сутини ичсалар эмикдош ака-сингил бўлиб қолмайдилар.Иккинчиси–эмизувчи аёл тўққиз ёшдан катта ёшда бўлиши керак.2. Эмувчига боғлиқ битта шарт бор:У ҳам бўлса эмувчи икки ёшдан кичик бўлиши керак. Имом Абу Ҳанифа икки ярим ёш, деганлар. Лекин, бошқа ҳамма имомлар, жумладан, Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар ҳам икки ёш, деганлар. Ҳанафий мазҳабида ҳам амал икки ёш, деган қавлга мувофиқдир.3. Сутга боғлиқ шартлар бештадир:Биринчиси–сут суюқ ҳолатда бўлиши шарт. Чунки, бола эмди, дейишга лойиқ бўлиши керак. Шунинг учун фаразан аёлнинг сутидан қуйилтириб бир нарса тайёрланса, уни гўдак болага едирилса никоҳни ҳаром қилувчи эмиш собит бўлмайди. Чунки, ундоқ нарсани еди, дейилади, эмди, дейилмайди. Иккинчиси–сут боланинг қорнига кўкракни сўриш орқали ёки томоғидан ва бурнидан қуйиш орқали етиб бориши керак. Бошқа томондан ва бошқа йўл билан қоринга сут етиб борса ҳам, эмизиш собит бўлмайди.Учинчиси–мазкур сут боланинг қорнига бола икки ёшдан кичик бўлган муддатда етиб бориши шарт. Бу муддатдан кейин бўлса, ҳар қанча эмса ҳам никоҳни ҳаром қилувчи эмиш собит бўлмайди.Аммо, икки ёшдан кичиклик муддатида бўлса, бир қатра сут қорнига етса ҳам шаръий эмизишлик собит бўлади. Тўртинчиси–сут боланинг қорнига аниқ етиб бориши керак. Бу ҳолатга қараб аниқланади. Сўраб суриштирилади. Агар аёл киши бир боланинг оғзига кўкрагини солсаю, кўкрагимда сут бор эди, деса, бу гапни қабул қилинади.Бешинчиси–сут таом билан аралашган бўлмаслиги шарт. Мисол учун, аёл кишининг сути пиширилаётган таомга қўшилиб кетсаю, уни ёш бола еса, эмиш собит бўлмайди. Шунингдек, суюқмас нарсаларга қўшилса ҳам.Аммо аёлнинг сути суюқ нарсага қўшилса, тешириб кўрилади. Агар аёл кишининг сути ғолиб бўлса, эмизиш собит бўлади, бўлмаса йўқ.Пайғамбаримиз алайҳиссалом эса, бу борада: «Насаб жиҳатидан (никоҳи) ҳаром бўлганлар эмиш жиҳатидан ҳам ҳаром бўладилар», деганлар. Яъни насаб жиҳатидан қайси тоифадаги аёлларнинг никоҳи ҳаром бўлса, эмиш туфайли ҳам ўша тоифаларнинг никоҳи ҳаром бўлади. Бундай ҳукмлар остига кирадиган эмиш шуки, икки ёшдан кичик бўлган гўдакнинг онасидан бошқа, сутли аёлни тўйиб эмишидир. Ана ўшанда у аёл боланинг онасига, эри эса, отасига, болалари ака-укаси ва опа-сингилларига айланадилар. Шунингдек, бошқа қариндошлар ҳам эмган болага хеш бўладилар. Бу ҳукмнинг ҳикмати тўлалигича Аллоҳнинг Ўзига маълум. Аммо баъзи ҳикматлари ушбу ояти карима нозил бўлганидан бир неча асрлар ўтиб, маълум бўлди. Гўдакнинг суяги ва эти она сутидан шаклланар экан. Бир онанинг сутини эмиб катта бўлган инсонларнинг физиологик хусусиятлари бир хил шакллангани туфайли улар орасида никоҳ алоқаси бўлса, ўзларига ҳам, улардан бўлган болаларга ҳам катта зарар бўлади. Буни мусулмонлардан бошқалар энди-энди тушуниб келмоқдалар.Бас, эмикдош қизга уйланган шахс ўзининг синглисига уйлангандек бўлади. Бу эса катта гуноҳдир. Бошқа қариндошларни ҳам шунга таққослаш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat