Ассалому алайкум! Рўзада аллергия учун бурунга спрейдан фойдаланса рўза бузулмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Дори томизса ёки спрей сепилса рўза очилади. Сиз худди совунга ўхшаб бурун тешикларига суртса димоғини очадиган дори бор ўшандан фойдаланинг. Агар топа олмасангиз томизадиган дорингизни бирор латта ёки салфеткага теказиб, буруннинг ичга суртиб юборсангиз ҳам димоғингизни очади. Агар бунда ҳам очилмаса, рўзани ҳам тутинг, эҳтиётан фидясини ҳам беринг. Валлоҳу аълам!