Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

савол

00:00 / 24.03.2012 | eski savollar | 2465
Ассалому алайкум Шайх хазратлари АЛЛОҲ таоло сиздан рози бо'лсин. Хазрат бир саволим бор эди. Олдиндан катта рахмат.Савол: Хазрат ёшлигимдан билганимча намоз о'қир эдим, тахоратни ҳам билардим лекин г'усл ҳақида тушунчам ё'қ эди. Айтайлик 12-13 ёшимда намоз о'қишни бошлаган бо'лсам 17-18 ёшимда г'усл ҳақида билдим, бу вақтгача г'усл вожиб бо'лсам ҳам г'усл ҳақида тушунчам ё'қлиги учун тахорат қилиб намоз о'қиб кетаверардим ва билганимча бошқа ибодатларни қилардим. Хазрат бу о'ртача 6 йиллик о'қиган намозларимнинг ҳукми қандай бо'лади? қабул бо'ладими ёки қайтадан о'қиб беришим керакми? бу қилган ибодатларим учун гуноҳкор бо'лмадимми? нима қилсам бо'лади?Жавобингиз учун катта раҳмат АЛЛОҲ таоло сиздан рози бо'лсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Уламолар, бундай ҳолатда намозларни қайта ўқилмайди, дейишган. Ундай ишни қилган одамга нафл намозларни кўпроқ ўқишни тавсия қилганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat