Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бошқа дин вакилларига эҳсон

16:55 / 13.05.2020 | Nilufar Shokirova | 1987

Ассалому алайкум! Мен бир оила ҳақида эшитдим. У оила эҳтиёжманд экан. 13 та боласи бор экан. Фақат у оила христиан динида. Ўзим фойдаланмаётган кийимларни бермоқчийдим, ён атрофимда эҳтиёжманд мусулмон оилани билмайман. Шу христиан оиласига эҳсон қилсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта бўлади. Сиз уларга янада кўпроқ эҳсон қилишингиз  керак. Шунда сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини тирилтирган бўласиз. Қалбларни улфат қилиш учун улкан қадам қўйган бўласиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қалбларни улфат қилиш учун мусулмон бўлмаган баъзи бир кишиларга юзталаб туя берганлар. Закот ва садақаи фитр бундан мустасно. Уни мусулмон инсонга бериши шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat