Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот ва фитр

19:37 / 17.05.2020 | lobar | 1687

Ассалому алайкум! Жон бошига фитр садақасини бериш кераклигини муфассал рўза китобини ўқиб билдим. Отам ҳар доим нисоб эгаси бўлган лекин ўзи учун онам учун мен учун ҳам ҳеч қачон фитр садақасини бермаган. Мен ҳозр турмушга чиққанман ўзм нисоб эгасиман туғилганимда шу йилгача 24 йиллик фитрни ўзм учун ўзм берсам адо бўладими? Онам учун ҳам олдинги йиллардаги ва кейинги фитрни мен берсам бўладими, онам ёши катта буёғига ишлаб пул топа олмайди, отамга айтсам ҳам на ўзи учун на онам учун бермайдилар. 

Турмуш ўртоғим бу йилги закотидан мени ота онамга ҳам бир қисмини бермоқчилар. Отам 2 йилдан буён қарздор ўзи анча вақт ишсиз ўтирди кейин бир ишга кирмоқчи бўлиб яни ўша ишига пора бермоқчи бўлиб қарз олган эди лекин у ишга киролмади порани ҳам бермади. Ҳозир бошқа ишда ишлайдилар ўзи порасз ишга олинди. ўша пора бериш мақсадида олинган пулларни рўзғор учун ишлатдилар. Ҳозирги вақтда ойлик олади лекин ойлигидан орттириб қарзини узолмаяпти рўзғорлари ҳам унчалик яхши эмас. Пора бериш мақсадида олинган қарзни узиши учун отамга закот берилса эримнинг закоти адо бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Адо бўлади, шундай қилишингиз ҳам керак. Онангиз ният қилиб чиқаришлари керак, сиз маблағини берсангиз бўлади. 

2). Адо бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat