Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзамни каффорати қанча

15:47 / 17.05.2020 | Abbosjon | 1373

Ассалому алайкум! Мен аввалги йилларда рўзадор болиб ҳар йили 2-3 марттадан рўзамни қасддан очиб юборганман, бир йили умуман тутмадим, бу ишимдан афсусдаман, тавба қилиб аллоҳ учун уларни каффоратини тутиб бермоқчиман, мен қанча муддат рўзамни каффоратини тутиб бераман?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бир рамазонда неча бор қасддан очиб юборса ҳам битта каффорат. Бунга ҳамма иттифоқ қилган. Бир неча рамазонда бир кундан ёки бир неча кундан қасддан бузган бўлсачи? Бу борада фуқаҳолар икки хил фикрни айтганлар.

1). Нечта рамазонда қасддан бузган бўлса ҳаммаси учун битта каффорат. Кекса ёки заифлар шу фатвога амал қилсалар бўлади. 

2). Нечта рамазонда бузган бўлса ҳар бир бузганига алоҳида алоҳида каффорат. Масалан 3 йил рамазонда бир неча бор бузган бўлса, учта 60 кундан алоҳида алоҳида каффорат. Тоқати етгач шуни қилса, ихтилофсиз каффорати адо бўлган бўлади ва афзали ҳам шу. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat