Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Каффорат

09:56 / 18.05.2020 | Faxriddin | 1234

Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки, рўзани касдан бузган, одам каффорат тутиши керак болади, агар рўза ойида 3 кун рўзасини бузган болса хар бир кунига каффорат тутиладими ёки уша рўза ойига каффорат тутиладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бир рамазонда неча бор қасддан очиб юборса ҳам битта каффорат. Бунга ҳамма иттифоқ қилган. Бир неча рамазонда бир кундан ёки бир неча кундан қасддан бузган бўлсачи? Бу борада фуқаҳолар икки хил фикрни айтганлар.

1). Нечта рамазонда қасддан бузган бўлса ҳаммаси учун битта каффорат. Кекса ёки заифлар шу фатвога амал қилсалар бўлади. 

2). Нечта рамазонда бузган бўлса ҳар бир бузганига алоҳида алоҳида каффорат. Масалан 3 йил рамазонда бир неча бор бузган бўлса, учта 60 кундан алоҳида алоҳида каффорат. Тоқати етгач шуни қилса, ихтилофсиз каффорати адо бўлган бўлади ва афзали ҳам шу. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat