Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Итоатсиз хотин

08:37 / 18.05.2020 | Roma Azimov | 2097

Ассалому алайкум! Манга аёлимни кийиниши ёқмайди, кенгроқ, узунроқ кийим кийгин деса киймайди. Айтишича унга бунақа кийимлар ёқмасакан. Фақат шим белдан сал тушиб турадиган кўйлаклар кияди. Унда хижобга киргин дисам хозир эмас ҳижобга зўрлаб киргизиб бўлмайди одамми ўзида хохиш пайдо бўсин вохти келади битта иккита фарзанд кўргач кирарман деди. Шунга бошим қотган, бундай холда шариятни хукми қандай? Ман аёлимда қачон хохиши бўлса ўшанда кираркан деб сабр қилишим тўғрими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Итоатсиз хотинни хайдаш, итоатсиз эрдан ажрашиш, ёмон қўшнидан воз кечиш ва шу каби ишлар жуда осон, лекин бу чора эмас. Биз дунёга келиб ҳеч бўлмаса ўзимизни энг яқин инсонимизни ҳидоят топишига сабабчи бўлишга ҳаракат қилишимиз керак. Бунинг учун қўпол муомалада бўлишни ҳожати йўқ. Эътибор берсангиз Аллоҳ таоло Қуръони каримда ҳаётда учрайдиган ҳамма вариантларини зикр қилинган. Иброҳим алайҳиссалом билан мушрик отаси, фиръавн билан мўмина аёли, Нуҳ алайҳиссалом билан кофира хотини, Қобил билан итоатли Хобил акаси, Шуайб алайҳиссаломнинг икки солиҳа қизлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан у зотга ашаддий душман бўлган қўшниси Абу Лаҳаб ва унинг хотини, Исо алайҳиссалом ва онасига бўлган муносабат, солиҳа ота-онанинг кофир бўлган ўғлига бўлган муносабати, подишони раъиятга, раъиятнинг подишоҳга бўлган муносабати ҳамма ҳаммасини батафсил баён қилинган. Уларда Қуръонда зикр қилинмаганлари ҳадисларда баён қилинган. Сизни ҳолатингиз ҳам солиҳ эрнинг итоатсиз аёл кўринишига тушар экан. сиз Нуҳ алайҳиссаломнинг аёлига қилган муомалаларини ўрганиб чиқинг. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу биринчи бўлиб иймон келтирдилар. Қизлари Асмо онамизнинг онаси эса узоқ йиллар иймон келтирмади.
Сиз ва сиз каби ёшларга насиҳатимиз: ҳеч бир инсон хусусан узоқ йиллик ботқоқда юрганлар сизни бир икки бор қилган насиҳатингиз билан ўзгариб қолмайди. Буни тушунинг, сиз ўзингиз ҳидоят топгунингизча қанча вақт ўтди? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган динни инсонлар қабул қилиши учун 40 йилгача бирорта ҳам ёлғон гапирмасдан сиддиқ мақомини олдилар. Аҳдини бузмасдан содиқ деган лақабни олдилар. Қўлларидаги борини йўқ демасдан энг сахий деган лақабни олдилар. Омонатга ўта қаттиқ эътибор берганларидан амин деган лақабни олдилар. Набираликни аъло даражада жойига қўйган эдилар Абдулмуттолиб кўрмаса туролмайдиган даражага етдилар. Тижоратда содиқ бўлгандилар Хадийжа онамиз ўзларини бағишладилар, никоҳига олишларини таклиф қилдилар. Қўшничиликни аъло дажада йўлга қўйгандилар қўшниси энг ашаддий душмани бўлса ҳам кўрганда ҳайбатланиб иззатини жойига қўядиган бўлди. Силаи раҳмни аъло даражада бажарганларидан қариндош уруғлари Аллоҳ қалбини очмаганидан бошқа иймон келтирмасликларига ҳеч қандай сабаб тополмадилар ва ҳоказо. Бизни яқинларимиз ҳам биз туфайли ҳидоят топишини хоҳласак аввало ўша камолот сифатларини ўзимизда мужассам қилишга ҳаракат қилишимиз керак. Усиз иш битмайди. Сиз асло аёлингизга қўпол муомалада бўлманг, баҳс мунозара ҳам қилманг. Аксинча жоиз бўлган илтимосларини дилидан муҳаббат қилиб юборадиган даражада адо қилишга ҳаракат қилинг. Ўзи фосиқ фожир бўлган тақдирда ҳам сизни самимийлигингизни ҳис қила олсин. Сиз аёлим деб эъзозлашингизни ҳис қилсин. Бир кун келиб сиз кутган ҳолат ҳам албатта бўлади. Аёлингиз ҳаққига ҳидоят сўраб тўхтамасдан дуолар қилинг ҳамда “Аллоҳим Сен қайси ҳолатимга рози бўлсанг мени ўшанга муваффақ қилгин, ҳидоятга солгин” деб дуо қилишига кўниринг. Аллоҳ таоло "Фурқон" сурасида марҳамат қилади:

وَجَعَلْنَا بَعْضَكُمْ لِبَعْضٍ فِتْنَةً أَتَصْبِرُونَ وَكَانَ رَبُّكَ بَصِيرًا۝ 

20...Баъзиларингизни баъзиларингизга синов қилдик. Сабр қилармикансизлар?! Роббинг кўриб турувчи(Зот)дир.

Сабрнинг мукофоти қуйидаги “Оли Имрон” сурасидаги оятда баён қилинган. 

وَاللّهُ يُحِبُّ الصَّابِرِينَ۝

 146...Аллоҳ сабрлиларни севадир.
 Аллоҳга маҳбуб инсонга айланиш бу чексиз саодатку. Сиз кўз юммаётганингизда онангизни шу чексиз саодатдан маҳрум қилаётганингиз хаёлингизга ҳам келмаса керак. Аксинча сиз бизни жавобимизни аёлингизга етказинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat