Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабрга гул қўйиш

09:13 / 19.05.2020 | Dilshodbek | 2813

Ассалому алайкум! Яқинда бир ҳодиса содир бўлди ҳаётимда шуни ўйлаб жуда сиқилмоқдаман. Бир куни Отам уйимизда ўсиб турган атиргулларни кесиб олиб бобонгларни қабрига қуямиз деди. Мен айтдим Ота динимизда гул қўйиш мумкинмикан? Олдин билиш керак дедим. Шунга отам бунга сени ишинг бўлмасин мени ўзим қуяман сен қуймасанг деди ва уша имомларингдан сўрада бориб деди( кулиб кесатиб гапирди). Шунда мен сизларни сайтингизга киришга ҳаракат қилдим аммо биз тарафда интернет яхши эмас эди кирмади сайтга. Шунда отам менга сен ҳам юр Қуръон тиловат қилиб юборасан деб мен ҳоп дедим( фақат Қуръон тиловат қиласан дегани учун бунга йўқ бормайман десам гуноҳкор бўламан деб ўйлагандим). Биз машинада бордик боргунча сайтга киришга ҳаракат қилдим аммо кира олмадим ва қабр олдида қандай Қуръон тиловат қилишни билмасдим шуни ҳам билиш учун интернетдан қидирдим аммо интернет яхши ишламади.Қабристонга кирдик мен отам ва отамни акаси гулларни учта қабрга қуйишди. о Отам 4-қабр аммангни қабрига ҳам қуйиб юборди деди мен билмасдан қуйиб юборибман(Ҳаёлим фақат қандай қилиб Қуръон тиловат қилишда эди). Кейин мен Қиблага қараб "Ихлос", "Фалақ" ва "Нас" сураларини ўқиб шундай дуо қилдим "Аллоҳим китобинг ҳақдир. Унинг барокатида умримизни барокатли қил. Унинг савобидан шу қабристонда ётган барча мўминларни қабрини нурга тўлдир ва уларга қабр азобидан паноҳ бер ва борар жойларини Жаннатдан қил" қайтиб келишда сизларни сайтга кира олдим ва ўқиб қолдим яъни сизлар шундай деган экансизлар қабрга гул қўйишга " Аллоҳ таоло инсонни мукаррам ва шарафли қилиб яратган ва унга ақл деган неъматни берган. Инсон шу ақлдан фойдаланиши керак. Аввало сунъий бўлмаган гулни қабр устига қўйиш шариатимизда йўқ. Мабодо қуригунча тасбеҳ айтиб туради дейилса, сунъий гулда шу ҳам йўқ. Бу молни исроф қилиш ҳисобланиб, исроф шаръан ҳаром амалдир. Валлоҳу аълам!" буни ўқиб жуда афсусландим. Отамдан жуда хафа бўлдим. Аллоҳдан кечиришини сўрадим ўша заҳоти уйга келдим лекин бари бир қилган гуноҳимдан жуда хафа бўлдим шунда " Аллоҳим ўзим билмасдан гуноҳ қилдим ва тўғилашга ҳаракат қиламан" деб ўзим орқага қайтдим бориб ўша биз мен отам ва акаси қуйган ҳамма қулларни олиб ташладим. Лекин буни отамга айтмадим айтсам барибир тушунмас эди чунки олдинлари ҳам бошқа нарсаларда айтганман ишонмаган.Уйга келиб дарҳол 2 ракат тавба намозни ўқиб Аллоҳимдан кечиришини сўрадим. Саволим шундан иборат эдики мен ширк иш қилмадими? яъни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг " Холиққа маъсият қилишда махлуққа итоат йўқ" ҳадисларига осий бўлдимми? лекин мен отамга айтгандим гул олиб боришдан олдин сўраш керак деб, ўзим ҳам билмадим билганимда агар умуман бормасдим қабристонга. Биз тарафдаги шундай динимизда йўқ ишларни жуда ёмон кўраман. Аллоҳга дуо қилмодаман бундай ишлар қилишдан паноҳ беришини аммо барибир биз ожиз бандамиз хато қилар эканмиз жуда кўпчилиги билмаслик оқибатида. Ширк қилишдан жуда қўрқаман шунинг учун билмоқчи эдим қилган ишим ширк эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Отангизга қарши гап гапирманг, улар билан ноўрин тортишманг, у кишини ҳолатларини ҳам тушунинг. Қилган ишингиз ширк эмас, бошқа дин вакилларидан кириб келган бидъат амал. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat