Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одамларни даъват қилса юз ўгиради

13:42 / 22.05.2020 | Sherzod Fayz | 1591

Ассалому алайкум! Рамазон рўзасин тутмаганига яраша гунохлардан тийилмай ароқ ичиб кайф қилиб юрган биродарларимизга нима маслахат берасиз? Мен айтганим билан қулоқ солишмайди оғир гунох бўлади десам ўзимиз жавоб берамиз ақллилик қилма дейишади, ораларида 40-50 ёшлилари хам бор. Илтимос уларни хукми қандай бўлади уларга нима деган бўлардингиз? Аксига олиб масжидга хам бормаган инсонлар улар дўстларим бўлади тушинтира олмаяпман...


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уларни орасида ота-онаси ўтганлари бордир шундай улуғ кунларда ҳам уларни эслаб, намозларида, рўза тутиб ифторликларида ҳаққига дуо қилмайдиган фарзанд оқ бўлган фарзанд ҳисобланади. Ҳали хор бўлиб ўлиб кетиб қабрида қақшаб ётганида билади. Афсус унда кеч бўлади. Жавобни хоҳласа ҳам хоҳламаса ҳам беради, ўша жавоби осон бўлишини хоҳлаймизда. Биз уларга яхшиликни хоҳласак ҳам уларни ғаши келадиган бўлса Худо уриб қўйгани шу бўлади. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كُلُّ أُمَّتِي يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ إِلَّا مَنْ أَبَى قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ وَمَنْ يَأْبَى؟ قَالَ: مَنْ أَطَاعَنِي دَخَلَ الْجَنَّةَ وَمَنْ عَصَانِي فَقَدْ أَبَى. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Умматимнинг барчаси жаннатга кирар, лекин бош тортганларгина кирмас», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, ким бош тортади?» дейишди.
«Ким менга итоат қилса, жаннатга киради, ким менга осий бўлса, бош тортган бўлади», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.
Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон одамнинг жаннатга кириши унинг у зотга итоат қилишига боғлиқ эканлигини таъкидламоқдалар.
«Умматимнинг барчаси жаннатга кирар, бош тортганларигина кирмас».
Яъни «Умматимнинг киришдан бош тортганларидан бошқа ҳаммаси, албатта, жаннатга киради», демоқдалар. Бундан ажабланган саҳобалар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, ким бош тортади? Жаннатга киришдан бош тортган одам ҳам бўладими», дейишди. Бу саволга жавобан, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким менга итоат қилса, жаннатга киради, ким менга осий бўлса, бош тортган бўлади», дедилар.
Яъни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоатдан бош тортиш жаннатга киришдан бош тортишга баробардир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш у зотнинг Суннатларини маҳкам тутиш билан бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига амал қилмаган одам эса у зотга осий бўлади. Демак, хулоса аниқ:
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига итоат қилган киши жаннатни топади!
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига осийлик қилган киши дўзахни топади! ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat