Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳайитда тоғора кутувчи манфурлар ва уларга итоат қилувчи қуллар

14:13 / 20.05.2020 | mamur | 2414

Ассалому алайкум! Ёрдамингиз керак ахли мусулмонлар! Қизини узатган отага куёвни уйидиларини раҳми келсин, ҳайитга 10та тоғора ва сарполар юборишини шу карантин пайтда талаб қилишвотди. Нима қилишга бошимиз қотиб турипти, ахир 2 ой бўлдику даромад тўхтаб қолганига, Илтимос сизлардан шу кичкина мавзуни ёритиб ҳалққа етқазишда ёрдам беришингизни илтимос қилардим. Зора тоғорахўр ва манавияти паст инсонларни қалбига етиб борса. Бундай манфур кишиларга Аллоҳ ҳидоят берсин. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатан муҳим саволни берибсиз. Келин томонга бу каби мажбуриятларни юклаш, ҳатто юкламасада улардан таъма қилишлик ҳаром амал ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :

عن عمرو بن يثربي  رضي الله عنه  قال: قال رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : لا يحل مال امرئ مسلم, إلا بطيب نفس منه 

Амр ибн Ясрибий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон кишининг кўнгилдан чиқариб бермаган моли ҳалол бўлмайди” деганлар.
Ҳоким ривояти.
Бу иккинчи жиҳатдан келин томонга ўта зулм ҳамда шафқатсизлик ҳисобланади. Аллоҳ таоло зулмни ҳаром қилди, бўлиб ҳам рамазонда, ҳайит кунида зулм қилиш етти юз даражагача гуноҳ бўлади. Қиз томон қўли юпқароқ бўлса бундай бўлиши табий ҳолат, тоғора талаб қилганлар халқимиздаги “Оч тўқ” деган мақолларга юзга юз тушади. Яна бир жиҳатдан тиланчликнинг замонавий кўриниши ҳисобланади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам тиланчилик тиланчилик ҳисобланади. Тиланчилик билан топиладиган обрў кимга керак. Ваҳоланки бу аслида обрў эмас, ор ҳисобланади. Чунки бирор бир шариатда ёки юртда бировдан тиланиш ёки тортиб олиш обрў эмас, балки саҳоват қилиб бериш обрў ҳисобланади. Бу тиланчининг ҳукми, у томонга берувчилар эса гарчи бой бўлсаларда бидъат ишни қилган бўладилар. Бу ишлари билан шу ишга қодир бўлмаганларни бир жиҳатдан эзиб қўйган ҳисобланадилар. Маънавий эзиш жисмоний жиҳатдан зарар етказишдан оғирроқ бўлади. Бой бўлса ўша миқдорга муҳтож бошқа оилаларга берсин. Тиланиш ҳаром бўлганидек тиланиб таъма қилганга бериш ҳам ҳаром. Чунки бир кунлик озиқ овақти бор инсон тиланиши ҳалол эмас, унга бериш ҳам ҳалол эмас. Гуноҳга ёрдам бериш жоиз эмас. Агар бунга кимлардир кўрсин деган ният ҳам қўшилиб қолса риё бўлиб, кичик ширк ишни қилган бўлади. Инсон мол топиб охиратдаги жаннатга эга бўлиш ўрнига ўзгаларга зулм, молни исрофи, Аллоҳга кичик ширк келтиришни сотиб олиши қандай ҳам ёмон. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat