Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

халол ва харом

00:00 / 11.04.2012 | eski savollar | 1419
Ассалому алайкум хазрат.Касбим шифокор. Узингиз биласиз медицинада этил спирти жуда кенг кулланилади. Лекин купчилик этил спирти харом, уни ишлатиб булмайди дийишади. Этил спирти харомлиги хакида фатво борми? Агар булса рухсат берсангиз бу тугрида узимни карашларим билан сиз билан булишсам. Динда ибодат, амал кабул булиш учун олдин ният булиш керак дейилади, куп нарса ният билан белгиланади дейилади. Масалан оддий узум сувидан бир неча ниятда фойдаланилади, агар маст килувчи ичимлик тайёрланса у харомга айланади.Спирт ишлаб чикаришда хам ундан куп ниятларда фойдаланиш кузда тутилади: медицинада ишлатиш, техника учун куллаш, алкогол ичимликлар тйёрлаш ....... ундан таёрланган охирги махсулот кузда тутилган ниятига ва ишлатилишига караб унинг хукми хар хил булиши керак назаримда. Агар этил спиртини хар кандай шаклини харом дейилса истимол килаётган нонимиз хам харом булиб колади, чунки хамирни куптириш жараёнида куп спирт ажралади. Колаверса бутун инсон танаси хам харом булиб колади, чунки инсон организмида моддалар алмашинуви жараёнида доимо этил спирти хосил булиб мухим жараёнларда катнашади. У сиз тана яшай олмайди. Шу тугрида сизнинг фикрингиз кандай? жавобингиз учун олдиндан ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Уни тиббий спирт ҳам дейилади ва тиббий ишларда ишлатишга рухсат берилган. Ичилмаса, бўлди.

Топ рейтинг www.uz Openstat